Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0

412025-07-12 17:14

Қува туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва “Қўриқлаш” хизмати афзалликларини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321635185.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321638770.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321641160.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321644745.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321647135.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321648330.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321650720.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094025321654305.jpg
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда Қува тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида туман марказида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди. Тарғибот ишлари давомида “Қўриқлаш” хизматига уланиш тартиблари, ушбу хизматнинг имкониятлари ва афзалликлари, жумладан, замонавий сигнализация ускуналари, техник хизмат кўрсатиш ва тўлов имкониятлари ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилди. Ушбу учрашувлар жиноятчиликни олдини олиш билан бир қаторда аҳоли ўртасида “Қўриқлаш” хизматига нисбатан ишонч ва қизиқишни ошириш, соҳага оид янгиликлардан хабардор қилишга ҳам хизмат қилди. Бундай профилактик тадбирлар Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz