Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

МФЙ ФАОЛЛАРИГА "МЕҲР-САХОВАТ" КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-11-06 15:18:40    259

PDF yuklash
Chop etish


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 26 МАЙДА «МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ЭДИ.

Мазкур ҳужжатда коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимизни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирлаш назарда тутилган.

 Туман ҳокимлигининг мажлислар залида  ана шундай эзгу ишларда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарларининг 75 нафарига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов иштирок этиб мукофотни тантанали равишда ўз эгаларига топширди.