Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

БУВАЙДА МАҲСУЛОТЛАРИ МОЛДОВИЯГА

×

 2020-08-12 16:35:03    373

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркор Азимжон Абдуллаев узоқ йиллардан буён трикотаж буюмлари, дока ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўз фаолиятни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ички ва ташқи бозорга рақобатга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсади йўлида изланиш ва интилишлардан тўхтагани йўқ.

Ҳозирги кунда 15 га яқин хотин-қизлар бандлиги таъминланган “Нурафшон зиё текс” корхонасида аёллар ва болалар, эркаклар кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Сифатли ва ҳамёнбоп, чидамли ва замонавий дизайнга эга бўлган маҳсулотларга талаб кундан-кун ошмоқда. Ички бозорда ўз харидорларига эга бўлган маҳсулотларга энди қўшни республикалардан ҳам талаб тушмоқда. Яқинда тадбиркор Молдовия республикасидаги ҳамкорлари билан шартнома имзолашга эришди. Эндиликда ўзбекнинг асл пахтасидан тайёрланган, табиий тоза матолардан тикилган бежирим либослар Молдовия бозорларига кириб боради.

Тадбиркор бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. У АТБ “Капитал банк”нинг Қўқон филиалидан 2500,0 млн.сўм кредит олиб Хитой давлатидан момиқ сочиқлар тўқувчи ускуналар олиб келиб ўрнатди. Тез кунларда корхонада жаҳон стандартларига талаб берадиган сочиқлар ишлаб чиқарила бошланади.

- Айни кунларда эркаклар ва аёллар усти кийимларини тикяпмиз, - дейди тикувчи Шаҳзода Турдалиева, - бу ерда бизлар учун барча шароит муҳайё. Тушлик корхона ҳисобидан. Хоналаримиз ёруғ ва шинам. Иш ҳақимиз ҳам яхши.

Ҳакимтўра қишлоғида тайёрланаётган кийим-кечакларнинг олис Молдовияга йўл олгани кишини қувонтиради.

Шарифа МАДРАҲИМОВА.