Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

ЭР КИШИ ЕР СОТМАЙДИ...

 2020-08-05 11:21:00    272

PDF yuklash
Chop etish


ЭР КИШИ ЕР СОТМАЙДИ, ЕР СОТСА ЭР БЎЛМАЙДИ, ДЕГАН НАҚЛНИ ОТА-БОБОЛАРИМИЗ БЕЖИЗГА АЙТИШМАГАН. АММО ОРАМИЗДА БОЙЛИК ОРТТИРИШ МАҚСАДИДА  ЎЗ ШАЪНИНИ, ҒУРУР ОРИНИ, ЭРЛИГИНИ  ҲАМ УНУТИБ ҚЎЯЁТГАНЛАР БОРЛИГИ АЧИНАРЛИДИР.

С.С.  Ер ресурслари ва давлат кадастр Бувайда тумани бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган вақтда “Араб Обод диёри” фермер хўжалигининг собиқ раҳбари Ш.Х. билан тил бириктириб, фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган суғориладиган ер майдонидан 6 сотихини якка тартибда уй-жой қуриш учун фуқаро А.Д.га 24 миллион сўмга сотишга келишади. Устаси фаранг давлат кадастри ходими харидорга ажратилган ерга уй қурса, қурилган уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳам тайёрлаб беришни зиммасига олади. Шу келишувга асосан ҳар иккала фирибгар харидордан дастлаб 13 миллион сўм, сўнгра уй-жойга эгалик ҳуқуқини чиқариб бериш ваъдаси билан 3 миллион сўм олади.

С.С.  ва Ш.Х.га ишонган А.Д. ўзига ажратилган ер майдонига бир хонали уй қуриб олади. Аммо С.С ва А.Д.лар ваъдаларида туришмади, уй-жойга эгалик ҳуқуқини чиқариб бермадилар.

Ноқонуний иш олиб борган кадастр бўлими бошлиғи ва собиқ фермердан жабр кўрган А.Д. бу ҳақда тегишли ташкилотларга мурожаат қилади.

Ўрганиш ва суриштирувлар, гувоҳларнинг кўрсатмаларидан сўнг, судда айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлиб, қилган ишларидан пушаймонликларини баён этишди.

Суд судланувчилар А.Юлдашев, З.Қўчқоровни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси, 3-қисмининг тегишли бандлари билан айбдор деб топди.

М.АЗИМОВ,

туман прокурори катта ёрдамчиси.

У.АБДУСАТТОРОВ,

туман прокуратураси терговчи.