Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида

×

 2020-02-19 14:58:46    429

PDF yuklash
Chop etish


Яқинда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида CУSPIAN CУP-2020 халқаро метал арифметика мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 6 та давлатдан 200 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар.

 Энг қувонарлиси  ушбу Халқаро мусобақада туманимиз ўқувчилари ҳам иштирок этишиб, ғолибликни қўлга киритдилар.

Мусобақада 6 ёшли  Ҳумоюнмирзо Ғозиев 2 -ўрин , 2-ИДУМ 3-синф ўқувчиси  Ҳуршидбек Абдулҳамидов С категорияси билан супер 1-даражали диплом, 2-ИДУМИнинг 3-синф ўқувчиси Муҳсинбек Ғозиев “С” катагорияси билан 1- ўрин, ФИДУМнинг 6-синф ўқувчиси Камрон Авазбеков “С” категорияси билан 3-ўринни қўлга киритиб Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканлигини намоён этдилар. 

Ҳокимлик биноси олдида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов бошчилигида, масъул идоралар раҳбарлари, туманимизнинг юзлаб ўқувчилари ғолиб ўқувчиларни карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олдилар.

Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари туман ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати