Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
МФЙ ФАОЛЛАРИГА "МЕҲР-САХОВАТ" КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ
2020-11-06 15:18:40 343
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 26 МАЙДА «МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ЭДИ.
Мазкур ҳужжатда коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимизни “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирлаш назарда тутилган.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ана шундай эзгу ишларда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарларининг 75 нафарига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов иштирок этиб мукофотни тантанали равишда ўз эгаларига топширди.