Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида
2020-02-19 14:58:46 573
Яқинда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида CУSPIAN CУP-2020 халқаро метал арифметика мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 6 та давлатдан 200 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар.
Энг қувонарлиси ушбу Халқаро мусобақада туманимиз ўқувчилари ҳам иштирок этишиб, ғолибликни қўлга киритдилар.
Мусобақада 6 ёшли Ҳумоюнмирзо Ғозиев 2 -ўрин , 2-ИДУМ 3-синф ўқувчиси Ҳуршидбек Абдулҳамидов С категорияси билан супер 1-даражали диплом, 2-ИДУМИнинг 3-синф ўқувчиси Муҳсинбек Ғозиев “С” катагорияси билан 1- ўрин, ФИДУМнинг 6-синф ўқувчиси Камрон Авазбеков “С” категорияси билан 3-ўринни қўлга киритиб Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканлигини намоён этдилар.
Ҳокимлик биноси олдида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов бошчилигида, масъул идоралар раҳбарлари, туманимизнинг юзлаб ўқувчилари ғолиб ўқувчиларни карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олдилар.
Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари туман ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати