Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

УМРА ТЎЛОВЛАРИ НЕГА ОШИРИЛДИ?

 2022-01-21 16:15:02    128

PDF yuklash
Chop etish


ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА 2020 ЙИЛ ФЕВРАЛЬ ОЙИГА ҚАДАР ҚИЛИНГАН УМРА ТЎЛОВИ МИҚДОРИГА ЯНА НАРХ ҚЎШИЛГАНИ БЎЙИЧА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ.

Коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган.

 Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган.

 Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган.

 Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган.

 Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган.

 Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ.

 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.