Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ишонч телефони статистикаси

Хотин-қизлар учун кенг имкониятлар

×

 2022-12-30 12:22:28    339

PDF юклаш
Чоп этиш


  2022-йил 7-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонда хотин-қизлар учун бир нечта имтиёз ҳамда имкониятлар белгиланди. Булар хотин-қизларнинг жамиятдаги муҳим аҳамиятга молик ижтимоий ҳамда сиёсий жараёнларнинг эркин иштирокчиси бўлишини, фан, маданият ривожига ўз ҳиссасини қўшиш имконини таъминлайди. Фармонда белгиланган қоидаларга кўра, 2022-йил 1-сентябрдан бошлаб:

буджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат буджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;

мазкур юридик шахсларнинг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат буджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.Хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

а) олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат буджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилади;

б) давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат буджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилади. (яъни магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилади, “грант”да ўқигандай ўқишади. Бунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2022-йил 1-сентябрга қадар давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг давлат олий таълим муассасалари кесимида рўйхатини шакллантиради ҳамда 2022-йил 1-октябрга қадар контракт тўловларини қоплаб беради);

в) хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича — 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.Молия вазирлиги ушбу кичик бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун “Эл-юрт умиди” жамғармасига ҳар йили Давлат буджетидан камида 6 миллиард сўм ажратилишини таъминлайди;

г) ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) тавсияларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий буджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилади;

д) мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади;

э) давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади. 2022-йил 1-июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;

малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва салоҳиятли таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;

малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;

малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.