Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ишонч телефони статистикаси

ҚУТЛУҒ САНА ТАНТАНАСИ

×

 2022-12-07 14:44:21    365

PDF юклаш
Чоп этиш


   Мамлакатимиз суверенитети, тинчлик ва осойишталигимиз асоси – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллик айёми туманимизда ҳам ўзгача кўтаринкилик билан нишонланди.

Туман ҳокимлиги фаоллар залида ушбу санага бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тантанада туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, барча корхона ва ташкилот, мактабгача таълим, мактаб ва коллеж раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда давлат мукофоти билан тақдирланган фидойи тумандошларимиз қатнашдилар.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Тадбирни туман ҳокими Б. Ибрагимов очиб, Бош Қонунимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шунингдек, тантанада  туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исмоилов “Конституция - ҳаётимизнинг, тарраққиётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида маъруза қилди.

Байрам тадбирида 120 нафар турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда гулдасталар топширилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ака-ук Яҳёбек ва Муҳсинбек Мўминовлар, таниқли хонанда Жўрабек Қодиров ҳамда туман маданият уйи қошидаги “Табассум” ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан куйланган Ватанни улуғловчи қўшиқлар, дилбар рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

           Бувайда туман ҳокимлиги ахборот хизмати