Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

БУВАЙДАМ СЕНИНГ ЁШЛАРИНГ!

 2022-01-21 11:33:37    187

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиздаги энг салоҳиятли таълим маскани ҳисобланган 2-вилоят ИДУМИда ўқувчиларнинг билим савиясини ошириш, уларга жаҳон стандартларига хос таълим-тарбия беришга интилаётган ўқитувчилар жамоасининг саъй-ҳаракатлари билан ижобий натижаларга эришилмоқда. Жорий ўқув йилида ушбу масканда 56 нафар битирувчилар таълим олишяпти. Улардан 27 нафари олий ўқув юртларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок  этишди.  Қувонарлиси, 27 нафар ўқувчилардан 12 нафари IELTS СЕРТИФИКАТИ (27 нафар инглиз тили фанидан ДТМ кириш тест синови мавжуд ўқувчиларнинг 44,5%) эга бўлдилар. Бу инглиз тили фанидан ДТМ кириш имтиҳонларида максимал баллни қўлга киритди деганидир.Айни вақтда ВИДУМИнинг  яна 6 нафар 11-синф битирувчилари инглиз тили фанидан IELTS СЕРТИФИКАТИни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилишаётир. Бу борада уларга Юлдузхон Раҳимова,  Дилафрўзхон Ҳалимжонова сингари фидойи ва жонкуяр устозлар яқиндан ёрдам беришяпти. IELTS имтиҳони яқинлашаётган ўқувчиларга ҳам омад тилаймиз!!!