Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИНИ ТИНГЛАБ...

×

 2020-11-20 11:31:40    268

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасида касаба уюшма қўмитасининг 31 та бошланғич ташкилотлари касаба уюшма раислари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Ўбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 8- қурултойи иштирокчиларига йўллаган табриги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг маърузаси ўқиб эшиттирилди.

 

 

Президент табригида сўнгги йилларда мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида касаба уюшмаларининг ўрни ва нуфузи ошиб бораётгани, касаба уюшмаларининг том маънода жамоат ташкилотига айланиб улгургани ва бунда касаба уюшмаси фаоллари ва аъзоларининг катта ўрни борлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрни касаба уюшмалари куни деб эълон  қилгани йиғилганларга мамнуният билан етказилди.

Президент эътирофидан хабардор бўлган бошланғич ташкилотлар касаба уюшмалари раислари ўз аъзолари ва фаоли ҳаётини янада мазмунли ўтиши учун беминнат хизмат қилажакларини билдирдилар.

 Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.