Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

ЗАМОНОВАИЙ ЛОЙИҲАДАГИ “MEGAFARM” дорихонаси

×

 2020-11-06 15:28:20    302

PDF yuklash
Chop etish


 Хусусий тадбиркор  Дилшоджон Қурбонов ташаббуси билан туман марказида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган “MEGAFARM” дорихонаси фаолият бошлади. 

Беш минг турдаги арзон дори-дармонлар мавжуд бўлган мазкур дорихонанинг эътиборли жиҳати шундаки, харидорнинг пластик карточкасида дори-дармон сотиб олиш учун пули бўлмаса маскандаги банк бурчаги ходимига учрайди. Банк ходими мижознинг пластик карточкасига ҳеч қандай фоизсиз кредит ташлаб беради. Мижоз сотиб олган дори маҳсулотларини пулини ойма-ой тўлаб бораверади.

Бундан ташқари, дорихонада ташкил этилган биринчи тиббий ёрдам  кўрсатиш ҳамда барча қулайликларга эга “Фитобар” бурчаклари ҳам туманимиз аҳолисига хизмат кўрсатади.

 Тиббий техникалар сотилиши ҳам йўлга қўйилган  дорихонанинг махсус телеграмм канали бўлиб, ноёб дори воситаларини сотиб олмоқчи бўлган мижозлар ушбу телеграмм канали орқали буюртма бериши мумкин. Энг диққатга сазовор томони шундаки, бу ерда дори-дармонларни мижозга етказиб бериш хизмати ҳам ташкил этилган.

Дорихона 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатади.  

Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов иштирок этди. 

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.