Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

"КИТОБ - ДУНЁ МАЪНАВИЯТИНИНГ КАЛИТИ"

 2022-02-23 16:06:10    220

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиз Бувайданинг 4-секторига қарашли Шўрқишлоқ МФЙда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида аҳоли ва уюшмаган ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни ошириш мақсадида "Китоб дунё манавиятининг калити" мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди.Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан буюк мутафаккирларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ғазалларидан айтишиб, маҳалла аҳлию адабий кеча меҳмонларига ўзгача кайфият бағишлади. Ҳамда 50-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Наргиза Ўринова  ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" китобини мазмунли ёритиб берди.Шунингдек, Ахборот кутубхона маркази томонидан китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди. Йиғилганлар ўзлари танлаган янги нашрдаги китоблардан сотиб олдилар.