Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ФАХРИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2022-02-23 15:10:17 225
Юртимизда кекса авлод вакиллари доимо ҳурмат ва эътиборда бўлган. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ёш авлодни тарбиялашда муҳим асос ҳисобланади. Ўтган куни туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи йўлида кўп йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийлар билан ёшлар учрашуви ташкилланди.Туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида уюштирилган ушбу тадбирда жамиятнинг турли қатламларида меҳнат қилиб ҳозирда қарилик гаштини сураётган нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.Туман ҳокими ўринбосари Ғ. Мамажонов тадбирни очар экан, кекса авлоднинг ёшлар тарбияси ва маънавий юксалишида, маҳаллаларда, қолаверса, бутун жамиятдаги ўрни хусусида сўз юритди.Шунингдек, сўзга чиққан меҳнат фахрийлари С.Отабоев ва С. Худобердиев ёшларга босиб ўтган ҳаёт йўллари, эришган мувафаққиятлари, учраган қийинчиликлар ва уларни мардонавор енгганликлари ҳақида сўзлаб бердилар.Тадбирда улкан муваффақиятга эришган спортчи ва ижодкор ёшлар йиғилганларга таништирилди. Ушбу тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси Ш.Қутлимуродов, вилоят “Нуроний” жамоатчилик кенгаши раиси З.Раҳмонов ҳам қатнашдилар.Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган мумтоз куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.