Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР БОЛАЛАРИГА НАФАҚА БЕРИШ ТАРТИБЛАРИ

×

 2022-02-23 10:15:31    245

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 21 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарорига асосан кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлаш жорий қилинди. Мухбиримиз ушбу қарор мазмун ва моҳияти юзасидан туман “МАДАД” ННТ ХМБ бош мутахассиси Илёс Полвонов билан суҳбатлашди.-Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш юзасидан қандай шахслар ариза бериши мумкин?-Оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ариза беради.-Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда қандай маълумотнома талаб қилинади?-“Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган, деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган, QR-кодига эга бўлган маълумотнома талаб қилинади.-Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа тўлови қанча муддатга тайинланади?-Болалар нафақаси тўлови 12 ой муддатга тайинланади. Нафақа тўлови оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.-Моддий ёрдам тўлови қанча муддатга тайинланади? -Моддий ёрдам, бола (болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланиши ва тўланиши лозим.-Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлашдаги максимал даромад қанча миқдорда белгиланган?-2021 йилнинг 1 сентябридан оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаган бўлиши лозим.  -2022 йилдан бошлаб оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.-Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам ариза берилганидан кейин қанча муддатда тўлана бошланади?-Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оила аъзоларидан кимлар ариза бериши мумкин?-Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан яшовчи) боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олиш учун доимий равишда ариза бериш мумкинми ?-Ҳар бир оила томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун ариза топшириш ва “Ягона реестр” АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.-Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олиш учун қайта ариза бериш учун қанча муддат белгиланган?-Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.