Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЯНГИ ТАРТИБДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
2022-02-23 10:07:44 223
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сонли қарорига асосанйўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби белгиланди.Мазкур қарорга кўра, давлат хизматлари марказига жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни топшириш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш, шунингдек, топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини юритиш муҳим.Жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан ушбу қарор татбиқ этилмайди. Давлат хизматлари марказига хусусияти бузиладиган, биологик таркибга эга бўлган, тури, шакли, миқдори ўзгарадиган ашёлар, истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, автомототранспорт, дори-дармон воситалари, қаттиқ таъсир қилувчи заҳарли моддалар, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг прекурсорлари, портловчи ва пиротехник моддалар, қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек, ҳайвонлар қабул қилинмайди. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш Марказ ходимлари томонидан амалга оширилади.