Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ИШОНЧНОМА НИМА?
2022-02-10 14:46:24 289
ИШОНЧНОМА - БИР ШАХС (ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ) ТОМОНИДАН ИККИНЧИ ШАХСГА (ИШОНЧЛИ ВАКИЛГА) УЧИНЧИ ШАХСЛАР ОЛДИДА ВАКИЛЛИК ҚИЛИШ УЧУН БЕРИЛГАН ЁЗМА ВАКОЛАТДИР. ИШОНЧЛИ ВАКИЛ ЎЗИГА ИШОНЧНОМА БИЛАН БЕРИЛГАН ВАКОЛАТЛАР ДОИРАСИДА ИШ ОЛИБ БОРАДИ.Ишончнома бир неча хил бўлиши мумкин. Юридик шахснинг ишончномаси. Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин.Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади.Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.Ишончноманинг амал қилиниши унинг муддатининг тамом бўлиши, ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши, ишончнома берилган шахснинг бош тортиши, номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши, номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши, ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши, ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши сабабли бекор бўлади. Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса - ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.