Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЯНГИЛИККА ИНТИЛАЁТГАН ТАДБИРКОР
2022-02-10 14:39:55 302
БЕҲЗОДЖОН ШИРХОНОВ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ 2010 ЙИЛДА БОШЛАГАН. ЎША ПАЙТДА ЭШИК ВА ДЕРАЗАЛАР УЧУН ШИША ОЙНАЛАРНИ ОДДИЙ УСУЛДА КЕСИБ БЕРИШ ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАНДИ. КЕЙИНЧАЛИК ЎЗ УСТИДА ИШЛАБ, ОЙНАЛАРДАН ЗАМОНАВИЙ ШАКЛ ЯРАТИБ, МЕБЕЛЛАР УЧУН АКСЕССУАРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ.- 2016 йилда тадбиркорлар учун барча имконият эшиклари очилганидан сўнг мебеллар учун ойналарга ишлов бериб, турли декорациялар туширишга ихтисослашдик. Ҳозирги кунда ошхона, ётоқхона, меҳмонхона ва офис мебеллари учун турли шакл ва ҳажмда ойналар тайёрлаб беряпмиз. Шунингдек, кўзгудан мозайкалар ишлаб чиқаряпмиз. Беҳзоджон ўз устида ишлашдан эринмайди. У Хитойдан шиша ойналарга гул солиш, кўзгулардан мозайка яратиш, кўзгуга ишлов беришни автоматик тарзда бажарадиган дастгоҳлар олиб келди. Ҳозирги кунда Зиёвуддин Низомов, Муҳаммадхон Юнусхонов (суратда) каби ишчилар юқоридаги ишларни бажариш ҳадисини олганлардан. “Glasses” МЧЖ раҳбари Беҳзоджон Ширхонов келгусида ўз ишини ривожлантириб, ишчи ўринларини кўпайтириб, халққа намунали хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб олган.