Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
САЙЛОВ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЎТАДИ?
2022-01-21 16:33:23 246
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ МАҚСАДИ ШАҲАРЧА, ҚИШЛОҚ, ОВУЛ, ШУНИНГДЕК ШАҲАРЛАРДАГИ, ШАҲАРЧАЛАРДАГИ, ҚИШЛОҚЛАРДАГИ, ОВУЛЛАРДАГИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ (БУНДАН БУЁН МАТНДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ДЕБ ЮРИТИЛАДИ) РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ СОҲАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАН ИБОРАТДИР.Мазкур Қонунга кўра, фуқаролар йиғини раиси сайловида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Фуқароларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга таъсир кўрсатишга, шунингдек, уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.Фуқаролар йиғини раисини сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.Фуқаролар йиғини раиси сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.Фуқаролар йиғини раиси сайлови фуқаролар йиғини раиси лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади. Фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади.Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.