Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Ishonch telefoni statistikasi

ЎН НАФАР АЁЛГА янги йилда янги уйлар берилди

×

 2022-01-14 11:15:54    28

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, айниқса, оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Уй-жойга муҳтож аёлларнинг муаммосини ҳал этиб,  уларга алоҳида  эътибор қаратилиши эса мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғланиб келаётганидан далолатдир. Вилоятимизда, жумладан, туманимизда маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлар натижасида кўплаб аёлларнинг уй-жойга муҳтожлиги аниқланиб,  амалий чора-тадбирлар кўрилди. Янги йил арафасида туманимиздаги ўн нафар аёлга ипотека кредити бўйича уй-жойлар қийматининг 15 фоиз бошланғич бадали тўлаб берилган ҳолда 2 хонали уйлар топширилди.  Уларнинг орасида 1-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай ҳаракатдан, изланишдан,  тўхтамайдиган ижодкор, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети филология факультетининг 4-босқич талабаси Мунира Адҳамова ҳам бор.Янги йил байрами олдидан Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида тўловни кафолатловчи сертификат Мунирага ҳам тантанали тарзда топширилди. -Инсон қадри улуғланадиган, аёлларни бундай эъзозлайдиган мамлакат дунёда бўлмаса керак, дейди у. -Очиғи, уй берилишини, биз учун байрам дастурхони ёзилишини кутмаган эдим. Бундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга, туманимиз ҳокимига ва башқа барча ташкилотчиларга чексиз миннатдорлик билдираман.