Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
МАҲАЛЛАДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР
2022-01-14 11:06:07 272
МАМЛАКАТИМИЗДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БАРПО ЭТИШДЕК УЛУҒ МАҚСАДГА ЭРИШИШ ЙЎЛИДА АСОСИЙ ТАЯНЧИМИЗ БЎЛГАН АЗМУ ШИЖОАТЛИ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК КЎРСАТИШ, УЛАРГА БАРЧА СОҲАЛАРДА ЎЗ ИҚТИДОРИ ВА САЛОҲИЯТИНИ ТЎЛИҚ НАМОЁН ЭТИШИ УЧУН ЗАРУР ШАРОИТ ВА ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИБ БЕРИШ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ ҲИСОБЛАНАДИ.
Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилаётгани ҳам ана шу ишларни янги босқичга кўтарилаётганидан далолатдир. Туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида Қўнғирот маҳалла фуқаролар йиғини мисолида маҳаллаларда янги ташкил этилаётган ёшлар етакчилари учун семинар уюштирилди.Тадбир аввалида аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 400 нафар ёшлар ва маҳалла вакиллари маҳалла марказидан “МЕГАПАРК” боғи томон “ Беш минг қадам” шиори остида ҳаракатланди. Ундан сўнг енгил бадантарбия машқлари бажарилди.Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этиб, ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил тушунча берди.Семинар давомида 18-30 ёшлилар ўртасида спортнинг футбол, 7-30 ёшлилар ўртасида шахмат, 16-30 ёшлилар ўртасида волейбол, ҳаваскор ёшлар ўртасида арқон тортиш мусобақалари, викторина савол-жавоблари, ош чемпионати ҳам уюштирилди.Шунингдек, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилиб, “Китобхон оила” танлови ўтказилди.Спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ғолиблари аниқланиб, тақдирландилар.Тадбир ёши улуғ нуронийлар, ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари билан халқ сайлига айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди. Бир томонда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ташкилланган карнай-сурнай, шўх мусиқа ва қўшиқлар, рақсга тушаётганлар, барча-барчаси ёшлар хотирасида бир умр муҳрланиб қолиши шубҳасиз.Семинарда туман ҳокими ўринбосари Х.Исақулов, ёшлар ишлари агентлиги вилоят кенгаши мутасаддилари қатнашдилар.
Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.