Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ҚИШНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК
2021-12-28 11:02:00 424
ҚИШНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК
“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Бувайдатумангаз” бўлими томонидан 2021 - 2022 йил куз-киш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирлари режа асосида олиб борилмоқда. “Бувайдатумангаз” бўлими тасарруфида айни кунда юқори, ўрта, паст босимли жами 39778 Пм газ қувурлари, улгуржи ҳамда аҳоли истеъмолчилари учун жами 54 та газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд. Шу кунгача режа бўйича “Бувайдатумангаз” бўлими ходимлари хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда юқори, ўрта, паст босимли 7210 Пм газ қувурлари, 124 дона газ таянчлари ҳамда 54 та газ тақсимлаш қурилмаларида бўёқлаш, таъмирлаш ишларини амалга оширишди.
Тумандаги кўп қаватли уйларда яшовчи 804 та хонадонларнинг 743 тасидаги эски газ ҳисоблагичлар ўрнига замонавий АСКУК электрон ҳисоблагичлар ўрнатилди. Маслаҳат МФЙ ҳудудида янгидан қуриб битказилган кўп қаватли 234 та хонадонга табиий газ етказиб бериш учун 800 Пм газ қувури тортиб келинди, 234 та хонадонга эса замонавий АСКУК электрон ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.
Янгидан қурилаётган Қоратепа МФЙ ҳудудидаги 188 та, Яшнаробод МФЙ ҳудудидаги 44 та хонадонларга ҳам табиий газ етказиб бериш режалаштирилган.
Шунингдек, олиб борилаётган кўплаб тарғибот-ташвиқот ишларимизга қарамасдан туманимизда 20 ноябрдан 20 декабргача бўлган муддатга 8 та ёнғин ҳодисалари содир бўлган. Ушбу ёнғин ҳодисалари фуқароларнинг эътиборсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари ҳамда электр симларининг қисқа туташуви туфайли юз берган. Ёнғин оқибатида фуқароларимиз ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўришмоқда. Энг ачинарлиси, ёнғин туфайли фуқароларимиз турли даражадаги тан жароҳатлари олишиб азият чекишяпти..
Янги йил яқинлашгани сари кўча-куйда болалар томонидан турли протехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпаймоқда. Протехника воситалари билан боғлиқ қоидабузарликларни тартибга солиш ҳамда мамлакатимизга уларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва фойдаланиш ҳолларига чек қўйиш, ташкилот, муассаса, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида Янги йил тадбирларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш чора-тадбирлари белгиланяпти.
Туманимиз аҳолисини яна бир бор газдан, электр энергиясидан тўғри ва оқилона фойдаланишларини эслатиб ўтамиз. Янги йил тадбирларини ҳам мазмунли, эсда қоларли тарзда нишонлайлик.
Н. НАСИМОВ,
“Худудгаз Фарғона” ГТФ “Бувайдатумангаз” бўлими муҳандиси.
Б. ҲАСАНОВ,
Ф.В.В. туман бўлими бошлиғи.
М. БАДАЛБОЕВ,
ЁККЖ туман ҳудудий бўлими муҳандиси.