Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

“Бувайдам, сенинг ёшларинг!”

×

 2021-12-28 11:01:01    187

PDF yuklash
Chop etish


 МАЛОҲАТ МУДДАТИДАН АВВАЛ ТАЛАБА

Малоҳат Набиева туманимиздаги 1-мактабнинг 10 “Б” синф ўқувчиси. Яқинда у халқаро имтиҳон тизими IELTS дан 8,5 балл олишга эришди.

Унинг бу ютуғининг сири нимада?

- 4-синфда ўқиётганимда инглиз тили ўқитувчиси бўлган қўшнимиздан бу тилни ўрганишни бошладим, - дейди биз билан суҳбатда Малоҳат Набиева. – Унда оддий сўзларни, санашни, рангларни ва касблар номини ўрганардим. Кейинчалик 5-синфда бизга Юлдузхон Жакбарова инглиз тилидан дарс ўта бошлади. Дарсларда ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қилдим. Ўз билимларимни янада ошириш мақсадида қўшимча машғулотларга қатнай бошладим. Устозим Шодия Абдусаматова менга инглиз тили грамматикасини, сўз ёдлаш қоидаларини эринмай ўргатди. Шунингдек, ўз устимда ишлаш, турли танловлар ва имтиҳонларга қатнашишим учун менга синф раҳбаримиз Зулфия Аҳророва, мактабимиз директори Гулноза Маткаримова катта ёрдам бермоқда.

8-синфдан инглиз тили грамматикасини ўрганишга қатъий киришдим.

Малоҳат ўқиш, эшитиш, ёзиш, гапириш бўйича синовларда иштирок этиб, 9 баллик тизимда 8.5 баллни қўлга киритди.

Дадаси Саъдулло Ғаюпов тадбиркор, онаси Муяссар Ғаюпова ҳамшира бўлиб ишлайдилар. Малоҳат оилада тўнғич фарзанд.Унинг икки нафар укаси бор.

Малоҳат устозлари Юлдузхон Жакбарова, Шодия Абдусаматовага ҳавас қилишини, келажакда улардек инглиз тили ўқитувчиси бўлиш ниятидагилигини айтди.

- Тил ўрганиш қийин эмас. Муҳими хоҳиш бўлиши керак, - дея Малоҳат Набиева тенгдошларига, ўзидан кичик ука-сингилларига ўз тавсияларини беришни ҳам унутмади.

Энг аввало инглиз тилидаги китобларни кўп ўқиш керак. Янгиликларни ва киноларни ҳам инглиз тилида кўриш лозим. Иложи борича ҳар куни  кўпроқ сўз ёдлашга ҳаракат қилиш керак. Шундагина кўзланган натижага тезроқ эришилади.

Малоҳат Набиева Робин Шарма, Роберт Киосаки, Жоан Роуллинг каби ёзувчиларнинг асарларини асл нусхада ўқиганлигини, ҳозирги кунда ҳам бир нечта инглиз тилидаги асарларни мутолаа қилаётганлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро имтиҳон тизимидан бири ҳисобланган  IELTSдан 8,5 балл олиш дунёнинг етакчи олий ўқув юртларида грант асосида ўқишни таъминлайди.

Шарифа МАДРАҲИМОВА.