Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2021-12-28 10:59:51 251
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда секторлар раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сессия кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияга туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов раислик қилди. Сессияда еттита масала кўриб чиқилди.
Дастлаб, туман ҳудудида қонунийликни таьминлаш, ҳуқуқ-тарғиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори Ш. Миржавҳаровнинг ахбороти тингланди.
Сессиядаги иккинчи- туманда қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини белгилаш тўғрисидаги масала юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Т. Арзиматов ахборот берди.
Шундан сўнг сессия иштирокчилари секторлар кесимида 2021 йил якуни бўйича аҳолининг муҳтож қатламларини “Темир дафтар”га киритиш, меҳнатга лаёқатли аьзоларини даромад манбаини ошириш ва бандлигини таьминлаш орқали уларни “Темир дафтар”дан чиқариш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан пул ажратиш тўғрисидаги ҳисоботни тингладилар.
Кун тартибидаги тўртинчи масала- Қўкон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йилда одил судловни амалга ошириш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Қўқон туманлараро иқтисодий суди раиси Жуманазар Эргашев берди.
Шунингдек, сессияда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди томонидан 2021 йилда одил судловни амалга ошириш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахборот ҳам тингланди. Ушбу масала бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси У. Исмаилов ахборот берди.
Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йилда одил судловни амалга ошириш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Б.Мўминовнинг ҳисоботи ҳам тингланди.
Сўнгги еттинчи масала бўйича туман ХТБга қарашли 15- ва 49-умумий ўрта таьлим мактабларига директор тайинлаш тўғрисида туман Халқ таьлим бўлими мудири Аброржон Абдулфаттоҳов маъруза қилди.
Депутат ва сессия иштирокчилари юқоридаги мактаблар директорлигига номзодларнинг дастурлари билан танишдилар.
15-умумтаълим мактаб директорлигига Ғайратжон Мамажонов бир овоздан тасдиқланди.
49-умумтаълим мактаби директорлигига номзодларнинг дастурлари депутатлар томонидан рад этилди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.