Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ЭМЛАТИШНИ УНУТМАНГ!

×

 2021-11-22 10:50:42    238

PDF yuklash
Chop etish


Кейинги пайтда туманимиз аҳолисининг хотиржамликка берилиши  оқибатида  коронавирусга қарши эмланиш бирмунча сусайди. Ҳаммамизга яхши маълумки, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишича, биргина Россия Федерациясида бир кунда бир мингдан ортиқ ўлим ҳолати кузатилмоқда. Ушбу давлатда кузатилаётган  коронавируснинг янги тўлқини бизнинг ҳудудимизга  кириб келмаслиги ҳамда тарқалмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шу сабабли ушбу касалликка қарши курашишда жамоавий иммунитет ҳосил қилиш муҳим роль ўйнайди.

Ноябрь ойининг бошидан барча даволаш профиликтик муассасаларга ёш болалар  ўртасида юқори нафас органи касалликлари  билан касалланиб мурожаат этаётганлар  сони кескин кўпаймоқда. Бундай ҳолатда  фарзандларимизни уй шароитида  тиббий маслаҳат олган ҳолда тўғри,  имкони борича алоҳида хонада даволанишини таъминлашимиз зарур. Акс ҳолда шифохонага олиб борганда гриппнинг иккинчи бошқа турларини  юқтириш олиши мумкин. Шундай экан, фарзандларимизни коронавирус ҳамда грипп касалликларига қарши эмланишларини унутмайлик.

С. РУСТАМОВ,

туман бош эпидемиологи.