Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-10-15 14:18:14    404

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда туманида белгиланган режага асосан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ҳокими Б.Ибрагимов  журналист ва блогерларга “Обод қишлоқ” доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек у йиғилганларга ижтимоий муаммолар, уларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, фуқароларнинг мурожаатлари билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Анжуман доирасида янги қурилаётган кўп қаватли уйларга пресс тур ташкил этилди. Туманда “Файз Барака” қурилиш ташкилоти томонидан қурилаётган уйларга қилинган саёҳат барчада катта таассурот қолдирди. Мазкур аҳоли турар-жой мажмуасида 13 та уй қурилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида. Бу уйларнинг қурилиши 2021 йилнинг 10 март куни бошланган. Жами 234 та хонадонли бу уйлар шаҳар шароитидан қолишмайдиган даражада жиҳозланган. Жами 80 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилган турар жой мажмуасида уйлар табиий газга уланган, канализация тизими ҳам жаҳон стандартлари жавоб берадиган тарзда қурилган. Икки ва уч хоналари уйлар учун кам таъминланган аёлларнинг 100 нафарига субсидия ажратилиши белгиланган. Журналистлар ва блогерлар ҳоким билан суҳбатда мактаблар олдига йўл белгилари ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, “Обод қишлоқ” дастурини якунлаш каби бир қатор саволларига жавоб олишди. 
Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.