Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
НОСОЗ КОМПРЕССОР ПУЛИ ҚАЙТАРИЛДИ
2021-07-08 14:56:06 302
Туманимиздаги Қўнғирот МФЙ Алимерган қишлоғида яшовчи фуқаро С.Назиров туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат билан чиқди. Мурожаатчи туман марказида жойлашган савдо дўконидан бир миллион икки юз ўн минг сўмга сотиб олган компрессори (ранг сепиш аппарати) кафолат муддати давомида носоз ҳолатда эканлигини таъкидлаб, унинг пулини сотувчидан қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган. Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари мурожаатни атрофлича ўрганиб чиққанда, истеъмолчининг сотувчига қўйган талаби қонуний эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун истеъмолчи ҳамда сотувчи ўртасидаги шартнома бекор қилинди ва сотувчига кўрилган зарарни қоплаш тўғрисида тушунтирилди.Жамият ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан сотувчи ўз хоҳиши билан харидорга носоз компрессорнинг пулини қайтариб берди. С. Назиров мурожаати ижобий ҳал бўлганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Ш. ҚАМБАРОВ,Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси.