Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ХУШХАБАР

×

 2021-07-08 14:50:57    316

PDF yuklash
Chop etish


29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
Мазкур фармонга кўра, ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётгани учун 1995 йилда   Бештерак қишлоғида туғилган , 8 йилдан буён гулчилик билан шуғуллуниб томорқасидан унумли фойдаланиб келаётган  Мухторов Мардонхўжа Муҳаммаджон ўғли “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.
Бувайда тумани ҳокимлиги ушбу  юксак эътироф билан Мардонхўжа Мухторовни самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, тинчлик-тотувлик, деҳқончиликларига барака, давлат ва жамоат ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.