Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

БУГУННИНГ ЗУККО БОЛАСИ

×

 2021-06-11 15:34:41    524

PDF yuklash
Chop etish


ОЛТИ ЁШЛИ ТАРБИЯЛАНУВЧИМ МАҲСУДАХОН ТЕНГДОШЛАРИГА ҚАРАГАНДА АНЧА ЗУККО ЧИҚДИ. ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ, ЁЗИШ-ЧИЗИШНИ, МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШНИ ЎРГАНАЯПТИ.   РУС, СЎНГРА ИНГЛИЗЧАДАН САБОҚ ОЛИШГА КИРИШДИ.

Ҳозир унча мураккаб бўлмаган сўзларни қийналмасдан талаффуз қилади. Ўзи, оиласи, боғчаси, дўсту дугоналарига оид саволларга бийрон жавоб қайтаради. Байрам тадбирларида Ватан, она, болалик ҳақида шеърлар ўқийди. Инглизчани иштиёқ билан ўрганаётган 7-ДМТТ нинг тайёрлов гуруҳининг барча тар-бияланувчилари қаддини ғоз тутганича исми-шарифи, ёши, ота-онаси, муаллима опаси ҳақида сўзлайди. Телевизор, DVD, лингафон, компьютер, сўзловчи алифбо ва бошқа тарқатма материаллар билан жиҳозланган гуруҳда кичкинтойларнинг хорижий тиллардан сабоқ олишлари учун тўлиқ шароит яратилган. Машғулотлар нутқ ўстириш, атрофдаги олам ва боланинг ёшига мос бошқа мавзулар асосида олиб борилади. Болалар ушбу жараёнда ҳар ойда ўртача 20-30 тадан сўзни инглизча талаффуз қилишни ўрганадилар. Пировардида, мактабга чиққунга қадар уларнинг лингвистик бойлиги чет тилидаги мингтадан ортиқ атама ва иборалар билан тўлади. Тарбияланувчиларимизнинг  ота-оналари ўз фарзандларини келгусида бошланғич таълимни ҳам пухта олишини исташади.  Мен 10 йилдан буён 7-сонли ДМТТда фаолият олиб бораман. Боғчамизда болалар учун барча шароитлар яратилган. Улар бу ерда уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланишади. Кичкинтойларнинг вақтлари мазмунли ташкилланади. Ўз вақтида ўқув машғулотлари, ўйинлар ўйнаш, фан тўгараклари билан кун бўйи банд бўлишади. Иқтидорли тарбияланувчиларимиз Маҳсудахон Муҳаммедова, Муҳаммадазиз Зокировлар инглиз, рус тили, ментал арифметика, расм тўгаракларида фаол иштирок этишади. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳам анчагина талабчан. Фарзандлари билан мунтазам шуғулланишади. Ёқутхон Ҳайдарова ҳамда Адҳамжон Маҳкамовлар вақт топиб машғулотларда иштирок этишади. Фарзандлари тарбияси ва билим олиш даражасини кўриш учун  тез-тез боғчамизга келиб туришади. Кўп йиллик тажрибам шуни кўрсатадики, ҳозирги болакайлар анчагина тиришқоқ, янги Ўзбекистонга мос равишда улғайишмоқда. Авваллари кичкинтойлар мактабга боришгач ёзиш - чизишни ўрганишган бўлсалар, ҳозирда эса умумтаълим қамровига етиб бормасданоқ кўп нарса ўрганишмоқда, бугунги кундаги келажак эгалари анчагина дадил. Болажонларимизнинг таълим-тарбия олишлари мана шундай узлуксиз давом этса, ўйлайманки, эртамиз ишончли қўлларга топширилади. 

Хадича ТУРДАЛИЕВА, 7-ДМТТ тайёрлов гуруҳи тарбиячиси.