Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

УЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ

×

 2021-04-28 11:56:28    523

PDF yuklash
Chop etish


Инсон ўз юртининг тўла ҳуқуқли фуқароси бўлишдек катта бахтнинг қадрига ҳар доим ҳам етавермайди. Бинобарин, Ўзбекистон фуқароси  бўлмасдан шу юртда яшаш  нақадар қийин эканлигини фақат фуқаролиги бўлмаган шахсларгина ҳис этади.

Фуқаролиги бўлган шахс ўз ҳуқуқ ва манфаатларини  эркин ҳимоя қилади, таълим олиш, меҳнат қилиш, келажак режаларини тузиш ва фаровон кексалик билан боғлиқ умидлар ила яшайди.

Туманимизнинг Додхо қишлоғида истиқомат қилувчи  фуқаролар Алишержон Мадаминов ҳамда Наргизахон Мадаминова ( ака-сингил)лар ҳам мана шу ҳуқуқларга эга бўлди.

Улар  Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 6-модда, 1-қисми таъсирига тушганлиги сабабли, уларнинг номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.

Ака ва сингилга фуқаролик паспортлари туман ИИБ паспорт бўлинмаси мутасаддилари томонидан тантанали равишда топширилди.