Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

МУНОСИБ РАҒБАТ

×

 2021-04-28 11:55:16    494

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда фаолият юритаётган “Нурафшон текс” хусусий корхонаси раҳбари, таниқли тадбиркор Азимжон Абдуллаев ҳаётида унутилмас воқеа юз берди.

Ушбу улуғ айём кунларида Азимжон Абдуллаев Халқаро Амир Темур хайрия  Жамоат Фонди  олимлар кенгашининг 3-босқичда олиб борилган сўровномаси асосида республика бўйича тадбиркорлик билан шуғулланган тадбиркорлар танловининг экспорт йўналиши бўйича " Энг кўп иш берувчи" номинацияси бўйича  вилоятда биринчи ўринни эгаллаб,   жамоат фондининг эсдалик нишони билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Халқаро “Амир Темур” хайрия жамоат фонди ижрочи директори Соҳибахон Аъзамова  ушбу фонд, унинг ташкил топиши ва фаолияти ҳақида сўз юритиб, туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида Азимжон Абдуллаевга  эсдалик нишонини тантанали равишда топширди.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.