Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

 2021-04-22 08:53:51    245

PDF yuklash
Chop etish


Янги Ўзбекистонимизнинг навқирон ёшлари бугун янги куч ва шижоат билан майдонга кириб келмоқда.

2021 йилнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилиниши замирида ҳам келажагимиз эгаларига бўлган юксак эътиборнинг яна бир ифодасини кўриш мумкин.

Муҳтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаларида ҳам ёшлар масаласи энг муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган масала сифатида таъкидлаб ўтилди.

Аввало, ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга. 

Бугун тумандаги “Мегапарк”да ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда туман ҳокими Б.Ибрагимов секторлар ҳамда тегишли ташкилот, муассаса раҳбарлари томонидан ёшларнинг ҳар бир мурожаати атрофлича тингланди. Очиқ мулоқотда ёшлар томонидан бандлик, кредит ва бошқа масалалар билан боғлиқ 50га яқин мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. 

 Шунингдек, учрашувда ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Тадбир доирасида иш сўраб мурожаат этган ёшларга иш ўринлари мавжуд бўлган корхона раҳбарлари томонидан "Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида сертификатлар берилди.

 Шунингдек, шу куни туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов   “Ёшлар дафтари”га киритилган 60 нафар ёшга тикув машиналари, велосипедлар, автомат арра( мотопила), мотокултиватор, химиявий дори сепиш аппарати сингари иш қуролларини тантанали равишда топширди.

     -Мен Қўрғонобод МФЙнинг Хонобод қишлоғида яшайман. Менга тикув машинаси берилди,  жудаям хурсанд бўлдим.  Тўғриси, кутмагандим.

Энди  қўни-қўшниларга тикиб берадиган кийимлар эвазига даромад қилиш имконига эга бўлдим,-дейди Гулсара Сатторова.

Тумандаги яна 200 нафар ёшларга ана шундай иш қуроллари топшириш режалаштирилган.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати