Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани
2021-04-22 08:51:23 316
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА томонидан тасдиқланган режага асосан бугун туманимизга вилоятимиздаги турли оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқларда долзарб мавзуларни олиб чиқаётган бир гуруҳ блогерлар ташриф буюришди.
Улар дастлаб туман ҳокимлиги муассислигидаги “Бувайда кўзгуси” газетаси таҳририятида бўлишди. Меҳмонлар таҳририят ижодий ходимларига яратилган шароитлар билан танишдилар. Журналист ва блогерлар туман ҳаётига оид муҳим мавзулар, янгиликлар газета саҳифаларида қай тарзда ёритилаётганлиги, газетага муассиснинг эътибори, обунани ташкил этиш масалаларига ҳам қизиқдилар.
Шундан сўнг меҳмонлар мукаммал таъмирдан чиқарилиб обод масканга айланган туман Марказий маданият марказида бўлиб, олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Ушбу масканда таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳё Мўминовдан бир жуфт қўшиқ тингладилар.
Марказий маданият уйида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Б. Ибрагимов “Оғир ижтимоий ҳолатдаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви, ички йўллар, газ ва электр энергияси таъминотини яхшилаш, “Темир дафтар”,”Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган фуқароларни дафтардан чиқариш, аҳолининг даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида маъруза қилди.
Вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Гулноза Тўхтасинова, “Бувайда кўзгуси” газетаси мухбири Шарифа Мадраҳимова, “Данғара” газетаси бош муҳаррири Ўктамхон Акбарова, блогерлар Дониёржон Абдулазизов, Шамсиддин Абдураҳмонов, Аброржон Умаровлар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб тегишли жавоб олдилар.