Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

КОНТЕЙНЕРДАН ҚЎШИМЧА БИНОЛАР

×

 2021-04-07 15:04:07    267

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда кичкинтойларни  мактабгача таълим муассасаларига жалб этиб, қамровини ошириш бўйича туманимизда  катта ишлар олиб борилмоқда.

Туман МТБга қарашли  10- ва 12 -мактабгача таълим ташкилотларининг бинолари 120 ўринга мўлжалланган. Ҳар икки МТТ жойлашган ҳудудда юзлаб болалар боғчага кириш учун навбатда туришини инобатга олиб, муассасаларга контейнердан 90 ўринли янги бино қуриб бериш кўзда тутилган эди. Ушбу бинолар қисқа муддат (бир ой)да қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Яқинда ҳар икки муассасада ушбу биноларнинг тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда болажонлар,уларнинг ота-оналари ва маҳалланинг ёши улуғ отахону онахонлари қатнашдилар.

Тантаналарда сўзга чиққан туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов барча иштирокчиларни, шу билан биргаликда муассасада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни янги бино билан табриклади. Тинч ва фаровон юртимизда ҳамиша болакайларимизнинг қувноқ овозлари жаранглаб туришини, ушбу янги бинолардан буюк инсонлар тарбияланиб етишиб чиқишини тилади.

Тантанада вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т. Холдоров  ҳам иштирок этиб, дил изҳорларини баён қилди.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.