Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

МАҲКУМЛАР ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

 2021-04-07 14:56:00    418

PDF yuklash
Chop etish


Яқинда Элобод МФЙ биносида Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Н.Сулаймонов, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Б.Мўминов, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси А.Миножиддинов, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судьяси М.Ўрмоновлар томонидан режадаги  сайёр қабул ўтказилди.

 Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича 12 нафар, фуқаролик ишлари бўйича    7 , иқтисодий ишлар бўйича 1 , маъмурий ишлар бўйича 3 , жами 23 нафар фуқаро қабул қилинди. Шулардан 9 нафар маҳкумлар жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди,  14 нафар фуқароларга эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати