Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

КОНТЕЙНЕРДАН ҚЎШИМЧА БИНОЛАР

×

 2021-04-05 14:12:09    268

PDF yuklash
Chop etish


БУВАЙДА ТУМАНИДА ЯНА 2 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИГА КОНТЕЙНЕРДАН ҚЎШИМЧА БИНОЛАР ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

  Бугунги кунда кичкинтойларни  мактабгача таълим муассасаларига жалб этиб, қамровини ошириш бўйича туманимизда  катта ишлар олиб борилмоқда.

   Туман МТБга қарашли  10- ва 12 -мактабгача таълим ташкилотларининг бинолари 120 ўринга мўлжалланган.

    Ҳар икки МТТ жойлашган ҳудудда юзлаб болалар боғчага кириш учун навбатда туришини инобатга олиб, муассасаларга контейнердан 90 ўринли янги бино қуриб бериш кўзда тутилган эди.

Ушбу бинолар қисқа муддат (бир ой)да қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Бугун ҳар икки муассасада ушбу биноларнинг тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида болажонлар,уларнинг ота-оналари ва маҳалланинг ёши улуғ отахону онахонлари қатнашдилар.

Ҳар иккала бинонинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов тантанада сўзга чиқиб,барча иштирокчиларни, шу билан биргаликда муассасада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни янги бино билан табриклади.

Тинч ва фаровон юртимизда ҳамиша болакайларимизнинг қувноқ овозлари жаранглаб туришини, ушбу янги бинолардан буюк инсонлар тарбияланиб . етишиб чиқишини тилади.

Тантанада вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т. Холдоров  ҳам иштирок этиб, дил изҳорларини баён қилди.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.