Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БОШЛАНАДИ

 2021-03-05 10:41:17    461

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмидан бошланади. Бунда биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган шахслар эмланади ва у фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёши катта ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари вакиллари  бепул эмланади.  

Бу борада туманимизда қандай ишлар қилиняпти? 

Ушбу савол билан туман СЭОМ раҳбари Бахтиёр Салоҳиддиновга мурожаат қилдик.

- Бу борада туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда барча чоралар кўриляпти. Биринчи босқичда эмланиши зарур бўлган аҳолининг 6464 нафари 65 ёшдан юқори фуқаролардир. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг 2480 нафари, сурункали касалликлар билан оғриганлар 4876 нафар, ўқитувчилар 3811 нафар, МТТ ходимлари 1200 нафар, жами 20680 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган.

- Вакцинация ишларига 15 нафар эмлаш ҳамшираси, 15 нафар дублёрлар, 15 нафар регистраторлар,  15 нафар реаниматологлар  жалб этилади. 15 та мобил бригада тумандаги эмланувчиларга хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, вакцина ташиш учун туман тиббиёт бирлашмасига битта “Минивен” автомобили ажратилди. 85 ёшдан ошган қарияларимизни уйларидан олиб келиб, эмлаб бўлгач, яна уйларига олиб бориб қўйиш учун мобил бригадалар фаолият юритади, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёржон Мамажонов.