Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ

 2021-03-05 10:37:25    299

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими,  Кенгаш раиси Б.Ибрагимов олиб борди.

Биринчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси юзасидан туман “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида” туман ҳокими Б.Ибрагимов маъруза қилди.

Маърузачи таъкидлаганидек, туманимизда жами аҳоли сонининг 43 минг 329 нафари 18-30 ёшдагиларни ташкил қилади. “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш мақсадида  ишчи гуруҳлар томонидан 41445 та хонадон ўрганилиб, 43 минг 329 нафар ёшлар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Аниқланишича, ёшларнинг 3650 нафари расмий иш жойига эга эканлиги, 2 376 нафари олий таълим муассасаларида, 162 нафари хорижий олий таълим муассасаларида, 140 нафари касб-ҳунар мактабларида таҳсил олиши маълум бўлди.

Шунингдек, сессияда кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар юзасидан  туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Мирзахалилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бувайда туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Комиловнинг ахборотлари тингланди.

Якунда кун тартибидаги масалалар юзасидан  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.