Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

КИМЁ - ҲАЙРАТЛИ ДУНЁ

×

 2021-02-12 13:34:24    221

PDF yuklash
Chop etish


2-ВИДУМИНИНГ 10 “В” СИНФИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ОЗОДБЕК МЕЛИҚЎЗИЕВ ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ҲИНДИСТОННИНГ “ШАРДА” УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ. ҚАНДАЙ ДЕЙСИЗМИ?

Ўтган 2020 йилнинг февраль ойида университет ташкил этган кимё бўйича олимпиадада иштирок этган Озодбек муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига эришган. У барча масалаларни тўғри ечиб, юз фоизлик грант асосида ўқиш сертификатини қўлга киритган эди. Озодбек бу ютуғи билан чекланиб қолаётгани йўқ.   Яқинда кимё фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этиб, кучлилар сафида эътироф этилди. “Келажакда тиш шифокори касбини эгаллаб, инсонларга чиройли табассум ҳадя этиш энг катта орзуим”, дейди Озодбек.   Унинг синфдоши Охунжон Деҳқоновнинг ютуқлари ҳам мақтовга сазовор. Охунжон кимё бўйича ўтган фан олимпиадасининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди. Икки синфдош энди халқаро Менделеев олимпиадасининг саралаш босқичида иштирок этади. -Мактабимизда энг яхши кимё фани ўқитувчилари меҳнат қилади, - дейди Озодбек Мелиқўзиев. - Устозимиз Бобурмирзо Қурбонов 7-синфдан буён бизга кимё сирларини ўргатиб келмоқда. Ўқитувчимиз дарсликдан ташқари қўшимча адабиётлар билан ишлашни, масалалар ечишни, турли кимёвий тажрибаларни хавфсиз ва самарали ўтказишни ўргатмоқда. Ўқитувчимизнинг фидойилиги, ўз касбига садоқати ва муҳаббати сабабли биз кимё фанига меҳр қўйдик. - Келажакда пластик жарроҳ бўлмоқчиман, - дейди Охунжон.  -Шунинг учун кимё фанини қунт ва чидам билан ўрганяпман. Бизга устозимиз Бобурмирзо Қурбоновдан ташқари мактабда барча ўқитувчилар сидқидилдан таълим бермоқда. Айниқса, синф раҳбаримиз Зарифахон Исматуллаева ҳам бизга ўз маслаҳатлари, йўл-йўриқларини бериб,  ҳаётга тайёрламоқда. Охунжон ва Озодбек билан суҳбатлашиб, ўсмирларнинг орзу-умидларига қанот бўлаётган ўқитувчиларнинг фидойилигига яна бир бор тан бердик. Шарифа МАДРАҲИМОВА, “Бувайда кўзгуси” мухбири.