Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

БАЧҚИРДА ТИКИЛАЁТГАН КИЙИМЛАР

×

 2021-01-29 12:04:39    279

PDF yuklash
Chop etish


хорижда ҳам машҳур

Бачқирлик якка тартибдаги тадбиркор Муҳтарамхон Бобохонова фаолиятидан ибрат олсак арзийди. У ўз яшаш хонадонида кичик тикув цехи ташкил этиб, маҳалласидаги 30 нафардан ортиқ қиз-жувонлар бандлигини таъминлади. Энг эътиборли жиҳати шундаки, тикувчиларнинг аксарияти уйида ўтириб, рўзғор юмушларидан ажралмаган ҳолда ҳам оила бюджетига кўмак беришяпти, ҳам тадбиркор ҳожатини чиқаришяпти. 

Ойига бир-икки миллион сўмгача иш ҳақи олиб меҳнат қилаётган Гулҳаё Умарова, Фотимахон Ҳамидова сингари тикувчилар айни кунда 10 хил турдаги эркаклар ҳамда болалар кийимини тикишмоқда. Улар тикаётган сифатли кийимлар нафақат ички бозорни, балки Сурхондарё вилояти, қўшни Тожикистон, Қирғистон республикалари харидорларига манзур бўлаётир. Муҳтарамхон Бобохонова ўз фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Қўшимча дастгоҳлар келтириб, маҳсулотлар тури ва ҳажмини кенгайтириб, ишсиз ўтирган 100 нафардан зиёд маҳалладошларини иш билан таъминлаш мақсадида елиб- югуряпти.