Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Бувайда тумани 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига хамда келгуси йилги режаларига бағишланган туман ҳокими Б.О.Ибрагимовнинг М У Р О Ж А А Т И

 2020-12-11 15:56:42    822

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому-алайкум, ҳурматли депутатлар!

 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар!

Ҳурматли Файзулла Саъдуллаевич!

хамда  сессия иштирокчилари!

Ўзбекистон халқи буюк ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Дунё нигоҳи бугун юртимизга қаратилган, чунки у янги Ўзбекистонни кашф этмоқда. Давлатимиз раҳбари инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини энг буюк қадриятга айлантиришни, ҳар бир фуқаро ўз ҳаётидан рози бўлиб яшайдиган янги жамият қуришни муҳим вазифа деб белгилаб берганлар.

Муҳтарам Президентимизнинг “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр тоқат ва чуқур масъулият каби сифатлар бизнинг энг таъсирчан қуролимизга айланиши шарт!” деган кўрсатмаларига нечоғлик амал қиляпмиз? Биз бундай вазиятдан қандай хулосалар чиқариб яшаяпмиз?

Ўтган давр мобайнида Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор вазифаларини бажариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, асосий ижтимоий-иқтисодий параметрлар ва Давлат бюджетининг ижроси учун уларнинг масъулиятини ошириш таъминланмоқда.

Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартиришга, давлат-хусусий шериклик принципларини ривожлантиришга, инвестиция сиёсатини фаоллаштиришга, экспорт салоҳиятини ва ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга, эркин тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашга йўналтирилган бир қатор комплекс дастурлар амалга оширилмоқда.

Ижтимоий соҳадаги қайта ўзгартиришлар диққат-эътибор марказида турибди. Айниқса, аҳолининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, комплекс инфратузилмани ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижроси таъминланмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирлар республика аҳолисининг турли тоифаларини моддий фаровонлиги, ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга муайян даражада кўмаклашди.

Шу билан бирга, Ҳукуматнинг ташкилий-штат тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш, ҳужжатлар экспертизаси тартиботларини жиддий равишда соддалаштириш, қарорлар қабул қилишнинг тезкорлигини таъминлаш, чет элда кенг қўлланиладиган аниқ кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга асосланган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар раҳбарлари ва ижро ҳокимятларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилди.

Юқоридаги каби ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим.

Энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида шаҳримиз аҳолиси учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. Одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур.

Хурматли сессия иштирокчилари!

Туманда ўтган йилда амалга оширган ишларимизни танқидий таҳлил қилиб, 2021 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган вазифаларни белгилаб олишимиз зарур бўлади.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарорига асосан 2020 йил якунлари бўйича  ҳар бир туман ва шаҳар иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш аҳволидан келиб чиқиб рейтинг баҳолаш натижаларига кўра “яшхи”, “ўрта”, “қониқарсиз” тоифаларга ажратиб чиқилди.

Тумани 9 ой якуни бўйича рейтинг баҳолаш натижасига асосан умумий 14,71 балл билан баҳоланган ҳамда “ўрта” тоифага киритилган.

Туманни 2020 йил ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ўсиш суръатларини бажарилиши, ахоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб қувватлашга ажратилган маблағлар ва ахолини реал даромадларини ошириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Иқтисодий кўрсаткичларни етакчи тармоғи бўлган саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми жорий йилнинг 11 ой давомида 246,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 101,4 фоизга ўсишга эришилди ва бунинг натижасида унинг ахоли жон бошига улуши 1079,9 минг сўмга етказилди. Шунингдек қишлоқ хўжалиги йўналишида ишлаб чиқариш ҳажми 979.7 млрд сўмга етказилиб, ўсиш суръати 107,7 фоизга ва ахоли жон бошига улуши 4291,3 минг сўмга етказилди. Хизмат кўрсатиш соҳасида 250.1 млрд сўмлик хизматлар амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 100,2 фоизга, ахоли жон бошига кўрсатилган хизмат хажми   1095.3 минг сўмга етказилди. Чакана савдо айланмаси 447,2 млрд сўмга, ўсиш суръати ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 99.5 фоизга ҳамда ахоли жон бошига улуши 1958.8 минг сўмга етказилди. Қурилиш ишлари соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 96.3 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 105.6 фоизга бажарилади.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!!!

Жорий йилнинг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари 85,5 млрд.сўм белгиланиб, амалда 86,1 млрд.сўм (100,7 фоиз)га бажарилиши кутилмоқда. Бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми 600 млн.сўмни ташкил этган бўлсада, ўтган йилга нисбатан 3,9 млрд.сўмга камайиши кутилмоқда. Камайишининг асосий  сабаби 2020 йил 19 мартдаги ПҚ-5969-сонли фармонга асосан   короновирус пандемияси даврида айрим йўналишдаги хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги учун йил давомида бюджетга тушумлар ҳажми камайган.

Шунингдек, 2020 йилнинг маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари 30 млрд.сўм белгиланиб, ҳақиқатан 31 млрд.сўм (103,3 фоиз)га бажарилиши кутилмоқда. Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми    1 млрд. 098 млн сўмни ташкил этган бўлсада ўтган йилга нисбатан 1 млрд.сўмга кам ташкил этиши кутилмокда. Бюджетнинг даромадлар манбаи прогноз кўрсаткичларининг ўтган йилга нисбатан кам ижро этилиши сабаби, жорий йилдан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг 1-даражали ҳаражатларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга ўтказилиши муносабати билан айрим солиқ турлари бўйича бюджетга тушумлар ажратмалари республика бюджетига ўтказилиши натижасида туман маҳаллий бюджети харажатларининг 2020 йил аниқланган режаси 116 млрд.
822 млн.сўм ташкил этиб, ҳақиқатан 110 млрд. 934 млн.сўм миқдорида касса харажатлари амалга оширилиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 65,6 фоизга ёки 63 млрд. 801 млн.сўмга камайганини кўрсатади (сабаби жорий йилдан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг 1-даражали харажатларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга ўтказилиши таъминланган).

Жорий йилдаги харажатларни соҳалар бўйича кўрадиган бўлсак, маҳаллий бюджетдан Халқ таълимига 7 млрд. 353 млн.сўм, Мактабгача таълимга 7 млрд. 732 млн.сўм, Соғлиқни сақлашга 57 млрд. 176 млн.сўм, Маданият ва спорт соҳасига 4 млрд. 577 млн.сўм, Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар учун 12 млрд. 671 млн.сўм, Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига 3 млрд. 294 млн.сўм, ободонлаштириш ва уй-жой комуннал хўжалигига 3 млрд. 285 млн.сўм, Давлат бошқаруви ва ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатларига 8 млрд. 959 млн.сўм, ҳокимлик захира жамғармасига 1 млрд. 577 млн.сўм ҳамда бошқа харажатлар учун 10 млрд. 198 млн.сўмга молиялаштириш амалга оширилиши кутилмоқда.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетида 2020 йил ижроси якуни бўйича жами 1186,3 млн.сўм қўшимча манбалар шаклланган бўлиб, шундан йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари 87,7 млн.сўм, 1 ва 3-чораклар даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари 1098,6 млн.сўмни ташкил этган. Мазкур манбалар ҳисобидан жорий йил давомида Халқ депутатлари туман кенгаши қарорлари асосида ушбу маблағлар тегишли соҳаларга йўналтирилган. Жумладан,

- Давлат раҳбарини ҳудудларга ташрифи билан боғлиқ харажатлар юзасидан тумандаги давлат бошқаруви ходимларини рағбатлантириш харажатлари учун 75,0 млн.сўм;

- профилактика инспекторларига бириктирилган аҳоли сони 9 минг нафардан ортиқ ҳудудларга қўшимча киритиладиган 3 та профилактика инспекторлари штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатларга 100,0 млн.сўм;

- туман Халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлиги биносини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 700,0 млн. сўм;

-тумандаги Қиловтепа, Юқори манғит ва Хакимтўра МФЙларига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш билан боғлиқ харажатлар учун 123,4 млн.сўм;

-туман Халқ таълими бўлимига хизмат автомашинаси сотиб олиш учун 88,0 млн.сўмлик маблағлар йўналтирилган.  

Хурматли сессия иштирокчилари!

Барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойихалари бажарилиши жумладан мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишларга тўхталмоқчиман.

Туман ҳудудида жами юқори, ўрта, паст босимли 685 км табиий газ тармоқлари, 565 та газ тақсимлаш қурилмалари мавжуд. Ҳозирги кунда фойдаланишдаги газ қувурлари узунлиги 38 км, фойдаланишдаги  газ тақсимлаш қурилмалари 21 донани ташкил этади. Фойдаланишдаги газ қувурларидан 2,1 км қисми таъмирталаб ҳолатда.

2020-2021-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасида 2,1 км газ қувурларини таъмирлаш, 15 км газ қувурларини зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш режалаштирилган. Амалда 2,1 метр газ қувурлари таъмирланди (йиллик режага нисбатан – 100 %), қувурларини зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари тўлиқ  амалга оширилди.

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 15 июлдаги 185-сонли қарори билан 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, туманимиздаги 6 та умумтаълим мактаблари, 3 та мактабгача таълим муассасалари, 2 та қишлоқ врачлик пунктларини табиий газ тармоғига улаш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Бугунги кунда ФИДУМ, ВИДУМ, 17-сонли ҳамда 19-сонли умумтаълим мактаблари табиий газ тармоғига уланган.

Шунингдек 2-ИДУМ, 1-сонли, 27-сонли, 46-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 2-ДМТТ, 4-ДМТТ ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларини табиий газ тармоғига улаш ишлари йил якунига қадар бажарилиши режалаштирилган.

Тумандаги 771 та ҳонадон ҳамда 15 улгуржи истемолчилар табиий газ тармоғига уланган. Туманда табиий газ қониқарсиз ҳудудда жойлашган 49587 та хонадонлар мавжуд бўлиб, жорий йил январь-ноябрь ойларида ушбу ҳонадонларга 6530,5 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Амалда 6530,5  тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. (режага нисбатан - 100%)

Куз-қиш мавсумида, яъни, 2020 йил октябрь-декабр, 2021 йил январь-марть ойларида ушбу хонадонларга жами 3922,880 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. (2020 йил октябрь-декабрь ойлари 2007,17 тонна, 2021 йил январ-март ойлари 1915,71 тонна). Куз-қиш мавсумида ажратилиши режалаштирилаётган 3922,880 тонна суюлтирилган газ учун 4,393 млрд.сўм маблағ “Худудгазтаъминот” АЖ томонидан ажратилиши режалаштирилган.

Туман бўйича жами маиший газ баллонлари сони 50583 донани ташкил этади. Бундан аҳоли хонадонларига  жами 49743 дона маиший газ балонлари етказиб берилган бўлса, газ таъминоти корхонасида 840 дона айланма маиший газ баллонлари мавжуд. 2020 йил давомида 94 дона маиший газ баллонлари тарқатилган.

Туманда Электр энергияси

Бувайда туманида жами 48673 та аҳоли та улгуржи истеъмолчилар мавжуд бўлиб, ушбу истеъмолчиларга 594 дона трансформатор пункти ва 1845,5 км узунликдаги 10/04 кВли хаво тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилмокда.

Туманимиз аҳолси томонидан  бир кунда 670,0 минг кВт/соат ёки 249,5 млн сўмлик электр энергияси, бир ойда эса 16740,0 минг кВт/соат ёки 4 938,3 млн сўмлик электр энергияси истеъмол қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 ноябрдаги
ПҚ-2661 сонли Қарорига асоссан 2020 йил манзилли дастури асосида туман миқиёсида 10 дона 10/04 трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 33,4 км узунликда хаво тармоқлари реконструкция ва янги қуриш ишлари бажарилди.

         Шунингдек 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр қурилмаларни беталофат ишлаши мақсадида 163,5 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 54 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари электр таъминотида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Янгиқўрғон” нимстанциясидаги қуввати 16000 кВА бўлган трансформатор пункти 25000 кВА трансформатор пунктига алмаштирилди. Бувайда нимстанциясига эса қўшимча, қуввати 2500 кВА бўлган транформатор пункти ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йил кунги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5761 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр ҳисоблагичларни ўрнатиш юзасидан 16670 та АСКУЭ тизимидаги замонавий электр хисоблагичларга алмаштириш ишлари бажарилди.

Электр тармоқларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш, трансформатор пунктларини таъмирлаш ҳамда ўрнатиш, шунингдек замонавий электр ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари учун умумий ҳисобда 18,5 млрд.сўмга яқин маблағлар сарфланди.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш

Мухтарам Президентимизнинг 2019 йил  26 ноябрдаги
ПҚ-4536-сонли, ПҚ-4537-сонли, 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарорлари асосида Бувайда туманида 2020 йил Инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича 12,45 млрд.сўмга 7 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширилиши кўзда тутилган. Жумладан:

Янгихаёт МФЙ Тошараб қишлоғида 150 ўринли  мактабгача таълим муасссасасини реконструкция қилиш; (Лойиҳа қиймати - 2,442 млрд.сўм)

Понсод МФЙ ҳудудидаги 8-сонли умумтаълим мактабига 12х24 ўлчамли спортзал қуриш; (Лойиҳа қиймати – 1,452 млрд.сўм)

Янгиқишлоқ МФЙ ҳудудидаги 7-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш; (Лойиҳа қиймати – 1,695 млрд.сўм)

Чўмбоғиш МФЙ ҳудудидаги 18-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш; (Лойиҳа қиймати – 2,317 млрд.сўм).

Янгиқўрғон марказий ўйингоҳини реконструкция қилиш% (Лойиҳа қиймати - 3,2 млрд.сўм)

Бувайда СЭОМнинг вакцина сақлаш омборини реконструкция қилиш (Лойиҳа қиймати - 153,2 млн.сўм) ишлари режалаштирилган.

Бундан ташқари инвестиция дастури доирасида "Қўштепа" массивидаги "Сариқсув" коллекторига 1 дона насос станция ҳамда 4,5 км суғориш тармоғи қуриш (Лойиҳа қиймати - 1,243 млрд.сўм) ишлари ҳам олиб борилди.

Ҳозирда барча объектларда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб, муассасалар фойдаланишга топширилган.

Мухтарам Юртбошимизнинг 2020 йил 5-6 июнъ кунлари Фарғона вилоятига ташрифи баёнига киритилган инвестиция лойиха лойихалари бажарилиши бўйича

         Туманда 2020 йилда 27 та инвестиция лойихаларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш  учун жами 109 миллиард 36 миллион сўм (89 миллиард 121 миллион сўм маблағлар ўзлаштирилди) маблағлар сарф этилиши белгиланган ҳамда ушбу лойихаларни ишга тушиши ҳисобига жами 625 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.   

         Дастур ижроси бўйича йил бошидан шу кунга қадар 18 та лойихалар ишга туширилиб, 79 миллиард 921 миллион сўм маблағлар сарфланди ва 176 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, лойихаларни ишга тушиши натижасида 82 млрд 812 млн сўмлик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш хажми хамда 4 млрд 140 сўмлик солиқ тушумлари ўзлаштирилиш манбалари яратилди.

Жорий йил якунига кадар умумий қиймати 29 миллиард 115 миллион сўм бўлган 9 та лойиха ишга тушиши ва 449 янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

         Бу кўрсаткич 2019 йил мос даврига нисбатан ўзлаштирилган маблағлар 17,9 млрд сўмга ортиқ ёки 129%, яратилган янги иш ўринлари эса 236 тага қўп ёки 160.6 % ни ташкил этмоқда.

 

Туманда ташкил этилаётган “Кичик саноат зоналари” бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 19 май кунидаги 24 сонли йиғилиш баёни хамда Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг 2020 йил 21 июлдаги VII-XII/60 сонли қарорини ижросии таъминлаш мақсадида тумандаги Араб” МФЙ худудидан 4,1 гектар ер майдон,Додхо ”МФЙ худудидан 1,0 гектар ер майдон, Элобод МФЙ худудидан 1,5 гектар ер майдон хамда Хасанқўрғонча МФЙ  худудидан 2,1 гектар ер майдонжами Халк таъхлимида 2,1 гектар Олий таълим йўналишидан 1,5  гектар туман захирасидан 4,1 жами туман бўйича 8,9 гектар ер майдонида янги “Кичик саноат зонаси”ниташкил этиш учун туман ҳокимининг тегишли қарорлари асосида ажратиб берилди. Бугунги кунда  ушбу ер майдонларини вилоят ҳокимлиги қошидаги“Кичик саноат зоналарни ташкил этиш” дирекциясига туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан бириктирилиб берилди ҳамда дирекция томонидан “БОШ РЕЖАЛАР” ишлаб чиқилди.

Додхо”МФЙ худудидаги ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”га  хозирги кунда “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” томонидан 9 та лотга ажратилиб лойиха ташаббускорлари аниқланган. Жумладан худуддаги “Кичик саноат зонаси”га  умумий қиймати 13,700 млрд.сўмлик 5 та лойиха ташаббускорлари "Glasses" МЧЖ, "Янгиқўрғон Унверсал савдо" МЧЖ, ЯТТ Тошматова Мавлудахон, Унверсал шлакаблок о/к ва Абдуллох Исломбек 777 х/кга саноат махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ер майдони ажратилиб АПЗ хужжатлари тайёрланди. Қолган 4 та лойиҳалар амалга оширилиш юзасидан тендер танлови ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 “Араб”МФЙ Қўштепа худудидаги ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”га  хозирги кунда “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” томонидан 2 та лотга ажратилиб лойиха ташаббускорлари аниқланди. Жумладан худуддаги “Кичик саноат зонаси”га  умумий қиймати 102,0 млрд.сўмлик 2 та лойиха ташаббускорлари "Замон технологиялари" МЧЖ,     "Водий томорқа" МЧЖларга саноат махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ер майдони ажратилиб АПЗ хужжатлари тайёрланмоқда.

Қолган лотлар учун тадбиркорлардан лойихалар олиниб, вилоят махсус комиссиясига тақдим этиш ишлари олиб брилмоқда.

 

Импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги 136-сонли қарорига асосан туманда 2020-2021 йиллар маҳаллийлаштириш дастурига ҳудудий тасарруфдаги 5 та саноат корхоналаридаги 5 та лойиҳаларда 3 млрд 592 млн. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тасдиқланган.

Лойиха ижроси бўйича, 2020 йилда маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 5 та корхоналардаги 5 та яъни "Ал-Мансур" МЧЖ томонидан электр кабел, "Фозилхон қори" оилавий корхонаси томонидан енгил автомобиллар учун тиркамалар, “Мовий омад файз” хусусий корхонаси томонидан қурилиш қоришмаси (травертин) ишлаб чиқариш бўйича 11 ойлик режаси 3 млрд 210 млн сўм режалаштирилган бўлиб, амалда 8 млрд 600 млн. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, белгиланган режага нисбатан 267 фоизга бажарилиши натижада 822 минг доллар миқдорида валюта заҳирасини тежашга эришилди.

 

Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, туманда ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, “Мономарказлар” ва маҳалла гузарларида аҳолини касб-хунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш натижалари бўйича ыуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида 2020 йил бошидан туманимизда 962 та юридик ва жисмоний шахсларга 37 млрд 905,8 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 1237 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Жумладан :

-       хар бир оила тадбиркор дастури доирасида 523 таюридик ва жисмоний шахсларга 15 млрд 545 млн. сўм,

-       хунармандчиликни ривожлантириш йўналишида 35 та хунармандларга 1 млрд 066 млн. сўм,

-       хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 63 нафараёлларга                1 млрд 300 млн сўм,

-       фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қуватлаш учун 2 та субъектларга 40,0 млн.сўм,

-       Ёшлар келажагимиз давлат дастури доирасида ПҚ 5466-қарор ижроси буйича  9 та субъектларга  1 млрд 942 млн сум

-       Бандликка кўмаклашиш маркази ПҚ 3856-қарор ижроси бўйича                             1 та тадбикорга 110 млн сум,

-       “Осиё тараққиёт банки, (АБР) кредит  линия маблағлари ҳисобидан 1 та чорвачилик йўналишида 1 млрд 629 млн сум,

- бошқа йўналишларга 19 та холатда 4 млрд 505 млн.сўм ажратилган.  

Бундан ташқари жорий йилда тумандаги тижорат банклари томонидан жами 1253 та кичик бизнес субъектларига 30 млрд 050 млн сўмлик кредитлар ажратилган. Жумладан 2 та тадбиркорлик субъектига Жахон банки орқали 2 млрд 647 млн сўм, 217 та субъектларга 11 млрд 515 млн сўм айланма маблағлар учун ҳамда 217 та тадбиркорлик субъектларига 11 млрд 515 млн сўмлик бошқа йўналишлар бўйича кредитлар ажратилган.

Шунингдек, аҳолини касб хунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш буйича тумандаги Педагогика касб-хунар коллежи  2020 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, туманда Касб-хунарга ўқитиш “МОНО” марказига айлантирилди. “Моно” марказ ҳозирда 5 та йўналишда 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб фаолиятини бошлади. Жумладан сартарошчилик, миллий ширинлик, дурадгорчилик, тикувчилик йўналишларида жами 165 нафар ишсиз ёшлар касбга қайта ўқитишга йўналтирилди.

Бу эса мазкур йўналишда ўз самарасини бериб, 2020 йил учун белгиланган режа 300 нафар бўлса, 2021 бу кўрсаткич  500 нафар фуқароларимиз қайта касбга йўналтирили кўзда тутилган.

 

Рақамли технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги, жумладан ягона интерактив хизматлар портали орқали кўрсатиладиган хизматлар, IT парклар ташкил этиш натижалари бўйича “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали томонидан умумий сиғими 8 млн 600  минг рақамли 16 та АТС орқали аҳолига телекоммуникация хизматлари кўрсатилмоқда. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш доирасида 2020 йилда 37 км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, жами оптик толали алоқа линиялари 96 км.га етказилди. Интернетга 3120 та кенг полосали кириш портлари ўрнатилди. Шунингдек 61 та халқ таълими (66%), 54 та мактабгача таълим (60%), 14 та тиббиёт муассасаларигача (64,2%) оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга туманда 5 та мобил алоқа операторлариниг 56 та база станциялари ўрнатилган бўлиб, аҳоли масканлари 83 фоиз мобил алоқа, 48 фоиз мобил интернет хизматлари билан қамраб олинди. 2020 йил давомида магистрал телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси доирасида 6,5 км оптик толали алоқа линиялари қурилди.

Туманда 3 та чекка аҳоли масканларида 3 та Чимён, Шохимардон, Ёрдон кишлокларида  кам қувватли рақамли телеузаткичлар ўрнатилган бўлиб, аҳоли пунктлари 100 % рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олинди. Тижорат каналлари билан қамров даражаси 93 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг тумандаги 11 та, 9 та мавжуд ва 2 та янги ўрнатилган база станциялари юқори тезликдаги (4G стандартида) интернет технологияси асосида модернизация қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида туманда мобил алоқа қамрови 75% дан 90%га, мобил интернет қамрови эса 45% дан 70% га оширилди.

 

Экспорт  ҳажмининг ошиши, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш бўйича 2020 йилда туманда жами 14 млн 982 минг долларлик, шундан 6 млн 253 минг долларлик саноат маҳсулотлари ва 8 млн 729 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш белгиланган бўлиб, йил бошидан 18 та ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан амалда 9 млн 190 минг долларлик махсулотлар экспорти амалга оширилиб белгиланган режа 61,3 фоизга бажарилди. Шундан, мева-сабзавот маҳсулотлари 6 млн 381 минг долларни ташкил этиб, режага нисбатан 73,1 фоизга ҳамда саноат маҳсулотлари экспорти эса 2 млн 809 минг долларга етказилиб белгиланган йиллик режага нисбатан 44,9 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса ахоли жон бошига жами 40,4 долларни, шундан мева-сабзавот маҳсулотлари 27,7 долларни ва саноат маҳсулотлари эса 12,2 долларни ташкил этади.

Бу кўрсаткични 2019 йилга солиштирганимизда 5 млн 229 минг долларга ортиқ ёки 232 фоизга ўсган, шундан кишлоқ хўжалиги махсулотлари экспорти 2 млн 473 минг долларга ортиқ ёки 163,2 фоизга ўсган, саноат махсулотлари экспорти 2 млн 279 минг долларга ортиқ ёки 530 фоизга ўсишга эришилган.

Кўрсатиб ўтилган рақамлардан кўриниб турибдики, белгиланган йиллик экспорт прогнозини бажариш бўйича айниқса саноат махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан алохида ишлашимизга тўғри келади.

Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, фойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жой қурилиши борасида амалга оширилган ишлар, жумладан арзон уй-жойлар, тижорат уйларини ташкил этиш натижадорлиги бўйича:

 Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизимларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ижроси юзасидан Қоратепа МФЙ худудида янги тартиб бўйича 2 дона 4 қаватли 48 оилага мўлжалланган уй-жойлар қурилиш ишлари 2 та пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур кўп қаватли уйларни қурилиш ишлари учун 9,6 млрд.сўм маблағлар молиялаштирилиши режалаштирилган. Объектни фойдаланишга топшириш муддати 2021 йил 30 июнь этиб белгиланган.

Бундан ташқари, юқоридаги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида ҳусусий пудрат ташкилотлари томнидан жами 13 дона 526 та оилага мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда. Жумладан:

Бувайда МФЙ ҳудудида 4 дона 4 қаватли 112 ҳонадонли уй-жойлар “Бинокор” МЧЖ томонидан. (Барча уйларда 3-қаватига ғишт териш ишлари олиб борилмоқда.) Лойиҳа қиймати – 24,4 млрд.сўм

Янгиқўрғон  МФЙ ҳудудида жами 2 та 5 қаватли 120 ҳонадонли уй-жойлар “Бинокор” МЧЖ томонидан. (Уйларнинг 3-қаватига ғишт териш ишлари олиб борилмоқда) Лойиҳа қиймати – 30,12 млрд.сўм

Додхо МФЙ ҳудудида 4 дона 6 қаватли 234 ҳонадонли уй-жойлар "Файз Бинокор Олтиариқ" ХҚМК томонидан. (Ҳозирда барча уйларда ер ишлари олиб борилмоқда) Лойиҳа қиймати – 75,5 млрд.сўм.

-  Қоратепа МФЙ ҳудудида 2 дона 5 қаватли 40 ҳонадонли уй-жойлар “Фар Учк Бинокор Элит” МЧЖ томонидан. (Ушбу уйларнинг 3-қаватига ғишт териш ишлари олиб борилмоқда.) Лойиҳа қиймати – 9,2 млрд.сўм.

-  Қоратепа МФЙ ҳудудида 1 дона 5 қаватли 20 ҳонадонли уй-жойлар “Шодмонов Махмутали Рахматалиевич” х/к томонидан (Ушбу уйларнинг
5-қаватига ғишт териш ишлари олиб борилмоқда.) Лойиҳа қиймати –
4,6 млрд.сўм. қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу кўп қаватли уй-жойларнинг 9 таси 2021 йил “Наврўз” байрами арафасида ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган.

Додхо МФЙ ҳудудида қурилаётган 4 дона 234 ҳонадонли уй-жойлар эса 2021 йил Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

 

Хурматли сессия иштирокчилари!

Иш жойларини ташкил этиш ва тўланадиган жамоат ишларига жалб килиш орқали ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш натижалари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди, туманда 2020 йил учун жами 1009 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, шундан жорий йилнинг  11 ойи давомида 930 тага ёки 11 ойлик белгиланган режага нисбатан 101,2 фоизга бажарилди. Қолган 706 та янги иш ўринлари асосан 4-чоракнинг декабр ойида ишга туширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари  ҳисобига тўғри келади.

Жумладан декабр ойида 3-сектор ҳудудидаги “Бинокор” МЧЖ ни ишга тушиши  ҳисобига 100 та ҳамда  1-сектор ҳудудидаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Имрон текс” МЧЖ ни ишга тушиши ҳисобига 50 та ҳамда бошқа лойиҳалар ҳисобига 550 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, Давлат Дастурида белгиланган йиллик режа 1636 тага бажарилиб,режага нисбатан 162 фоизга бажарилиши таъминланади. 

Бундан ташқари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш режаси 1319 нафарга белгиланган бўлиб, амалда йил бошидан буён 2849 нафар фуқаролар жалб этилди. Жумладан ободонлаштириш ишлари учун 2167 нафар, қишлоқ хўжалиги ишлари учун 429 нафар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 10 нафар ҳамда бошқа соҳалар учун  243 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга норасмий банд бўлган фуқароларни 2898 нафари расмий секторларда бандлигини таъминлашга эришилмокда. Жумладан худудда қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган кооперация ташкил этиш ҳисобига 100 нафар, субсидия ва грандлар ажратиш ҳисобига 172 нафар, вақтинчалик меҳнат гувохномасини жорий қилиш ҳисобига 216 нафар, тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига 2410 нафар фуқароларни расмий секторларда бандлиги таъмиланди ва ишсизлик даражаси 9,9 фоиздан 9,2 фоизга туширишга эришилди.

“Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни қўллаб- қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар, “Саҳоват ва кўмак" умумхалқ харакати натижалари. “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тумандаги муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 11 ойи давомида 4 та секторлар томонидан жами 3155 та оилалар “Темир дафтар”гакиритилган. Ушбу оилаларда 14603 нафар оила аъзолари истиқомат қилади ҳамда шундан 2151 нафари меҳнатга лаёқатлиларни ташкил этади.

Ушбу оилаларни қўллаб қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан 1846 та оилаларда яшовчи 2186 нафар фуқароларни бандлиги таъминланди, шундан иқтисодий сохаларни ривожлантириш ва инвестиция лойихаларни амалга ошириш ҳисобига 216 нафар фуқароларни, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларига 724 нафар фуқароларни, расмий ўзини-ўзи банд қилиш ва бошқа соҳалар ҳисобига 1246 нафар фуқароларни бандлиги таъминланди. 

Шу билан бирга “Саҳоват ва кўмак” умумҳалқ ҳаракати маблағлари, ҳомий ва бюджет маблағлари ҳамда сектор раҳбарларининг ташаббуслари билан 6723 нафар фуқароларга 3 млрд. 140 млн сўм ортиқ моддий ёрдамлар кўрсатилди.

2020 йилнинг 14 июл куни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган “Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш масалаларига бағишланган” ва 8 октябрдаги “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишларида ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, натижада оилаларга барқарор даромад манбаини яратиш мақсадида, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Хусусан, пандемия шароитида аёллар ва ёшлар қатламини қўллаб-қувватлаш уларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини йўлга қўйиб бериш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда ҳудудларда ёшлар ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг алоҳида аҳамиятга эга йўналиши эканлигини қатъий кўрсатиб берди. Туманимизда ҳам 4 та сектор раҳбарлари биргаликда ижтимоий-иқтисодий имкониятлардан келиб чиқиб “Аёллар ва ёшлар дафтари” реестрига олинган аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш биринчи галдаги вазифамиз эканлигини белгилаб олиб қуйидаги ишларни амалга оширдик. Жумладан,

“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича туман штаби таркиби тасдиқланиб, туман ҳокимлиги биносида ташкил этилди. Шунингдек, тумандаги 4-сектор ҳудудида Ёшлар дафтарини ва Аёллар дафтарини юритишни мувофиқлаштириш юзасидан сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ҳодимлари, ёшлар етакчилари,Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг сектор ҳудудига бириктирилган инспекторлари, солиқ инспекцияси инспекторлари, тижорат банклари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида хатловлар ўтказилди.

Шу кун холатига тумандаги  “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” бўйича хатлов натижалари бўйича таҳлил қилинганда жорий йилнинг  14 ноябрь кунги холатига кўра тумандаги 55 та МФЙларда 41445 та хонадонлардан жами 41445 та яъни 100,0 фоиз хонадон ўрганилди ва 83650 нафар фуқароларда сўровнома хатлов ўтказилган. Шундан базага киритилган фуқаролар 54372 нафарни ташкил этади.

Ушбу ўрганилган хонадонларда сўровнома хатлов ўтказилган
18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 50726 нафар (шундан 24521 нафари эркаклар, 26205 нафари аёллар)ни ҳамда 32924 нафари 30 ёшдан ошган ва 55 ёшгача бўлган аёлларни ташкил қилмоқда.

Жумладан, секторлар бўйича:

1-сектор худудидаги 17 та МФЙлардаги 13741 та хонадонлардан жами 13741 та яъни 100,0 фоиз хонадон ўрганилди ва 28880 нафар фуқароларда сўровнома хатлов ўтказилган. Шундан 18772 нафари базага киритилган. Ушбу ўрганилган хонадонларда сўровнома хатлов ўтказилган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 17513 нафар (шундан 8421 нафари эркаклар, 9092 нафари аёллар)ни ҳамда 11367 нафари 30 ёшдан ошган ва 55 ёшгача бўлган аёлларни ташкил қилмоқда.

2-сектор худудидаги 11 та МФЙлардаги 6667 та хонадонлардан
жами 6667 та яъни 100,0 фоиз хонадон ўрганилди ва 14874 нафар фуқароларда сўровнома хатлов ўтказилган. Шундан 9668 нафари базага киритилган. Ушбу ўрганилган хонадонларда сўровнома хатлов ўтказилган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 9019 нафар (шундан 4424 нафари эркаклар, 4595 нафари аёллар)ни ҳамда 5854 нафари 30 ёшдан ошган ва 55 ёшгача бўлган аёлларни ташкил қилмоқда.

3-сектор худудидаги 14 та МФЙлардаги 10029 та хонадонлардан
жами 10029 та яъни 100,0 фоиз хонадон ўрганилди ва 20257 нафар фуқароларда сўровнома хатлов ўтказилган. Шундан 13167 нафари базага киритилган. Ушбу ўрганилган хонадонларда сўровнома хатлов ўтказилган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 12284 нафар (шундан 5918 нафари эркаклар, 6366 нафари аёллар)ни ҳамда 7973 нафари 30 ёшдан ошган ва 55 ёшгача бўлган аёлларни ташкил қилмоқда.

4-сектор худудидаги 10 та МФЙлардаги 11008 та хонадонлардан
жами 11008 та яъни 100,0 фоиз хонадон ўрганилди ва 19640 нафар фуқароларда сўровнома хатлов ўтказилган. Шундан 12766 нафари базага киритилган. Ушбу ўрганилган хонадонларда сўровнома хатлов ўтказилган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 11910 нафар (шундан 5758 нафари эркаклар, 6152 нафари аёллар)ни ҳамда 3872 нафари 30 ёшдан ошган ва 55 ёшгача бўлган аёлларни ташкил қилмоқда.

Ҳозирги кунда туманда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” бўйича хатлов сўровномаларини ўтказиш ишлари якунига етказилмоқда ва хатлов ўтказилган хонадонларда тўлдирилган хатлов бланкаларини базага киритилш ишлари давом этмоқда.

 Хурматли сессия иштирокчилари!!!

 Қишлоқ хўжалигида, жумладан чорвачилик соҳасида қўшилган қийматнинг кўпайтириш, ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигики ошириш, фойдаланишдан чиққан ерларнинг қайта фойдаланишга киритиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақлаш қувватларини ташкил этиш, замонавий инновацион технологияларнинг самарадорлиги бўйича Мухтарам Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида қўшилган қийматни кўпайтириш яъни агрокластерлар фаолиятини йўлга қўйиш глобал инқироз даврида ҳам ўзини оқлади ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий локомотиви бўлди.

Жорий йилда туманда пахта-тўқимачилик сохаси бўйича “Реал Транс Логистик” кластери, қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш бўйича “Бувайда Агро Логистика”, “Бувайда томорқа хизмати” ва “Шохжалил” кооперациялари ташкил этилиб, улар томонидан маҳсулот етиштиришдан бошлаб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни тўлиқ қамраб олинди.

Жумладан, пахта етиштиришни кластер усулида ташкил этилиши маҳсулот етиштириштирувчининг манфаатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда замонавий-хуқуқий бозор механизмини яратилишига ҳамда ҳосилдорлик 3-5 центнерга ортишига сабаб бўлди.

Шунингдек, пандемия даврида  ташкил этилган Узумзор массиви ҳудудидаги “Бувайда Агро Логистика” коперативига 67,0 гектар экин ери, 67 гектар эски узумзорлар ўрни ва Қўштепа массивидаги “Шохжалил” коперативига 33,0 гектар экин ер майдонлари ажратиб берилди ҳамда 335 нафар ишсиз аҳоли иш билан таъминлашга эришилди.

Жорий йилда бажарилиши лозим бўлган лойихалардан “Бувайда Файз нихоли” дехқон хўжалиги томонидан лойиха қиймати 350 млн сўм бўлган, “Қўчқорали Саминжон” фермер хўжалиги томонидан эса қиймати 700 млн сўм бўлган музлаткичли омборхоналар ташкил этилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 14 та янги иш ўринлари яратилиб ишсиз бўлган фуқаролар иш билан таъминланди.

Тумандаги “Отабек Универсал чорва” фермер хўжалиги ташаббуси билан қиймати 3 млрд сўм ва “Ёқуб Али” фермер хўжалиги томонидан 2 млрд 538 млн сўм бўлган замонавий усулда балиқчилик ташкил этиш бўйича лойихалар амалга оширилди. Бу лойихалар натижасидан 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Соханинг асосий тармоқларидан бўлган чорвачиликда ҳам жорий йилда ислохотлар давом эттирилди ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган 10 млрд 493 млн сўмлик 4 та лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан тумандаги “Асқар ота” чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан 142 минг Евро хорижий кредит хисобидан Австрия давлатидан 62 бош “Сементал” наслли чорва моллари олиб келинди. Хозирда олиб келинган наслли чорва молларини 4 тасидан бузоқ олиниб парвариш қилинмоқда.

Бундан ташқари, “Абдурахим Хуснида Нафис” фермер хўжалиги 1 млрд 300 млн сўм, “Отабек Универсал чорва” фермер хўжалиги 6 млрд сўм, “Мирзиё Фарангиз чорвадори” фермер хўжалиги 1 млрд 300 млн сўм, жами лойиха қиймати 8 млрд 600 млн сўм бўлган лойихалар ҳам амалга оширилди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини кўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобидан 337 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Жорий йилда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, бир маҳаллага бир маҳсулот тамойили асосида йилига 2-3 марта ҳосил олиш, бу орқали мехнатга лаёқатли аҳолининг ўз ўзини банд қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманнинг барча ҳудудларидаги 35 минг 710 та аҳоли хонадонларидаги 2846 гектар томорқа ерларига мавсумий экинлар, жумладан, 1020 гектар тўқсонбости, 27604  гектар эртаки ва 1151 гектар ўртаки экинлар экилиб, жами  17059 минг  тонна, шундан, тўқсонбости экинлардан 6742 тонна ва эртаки экинлардан 30561 минг тонна ҳосил олинди.

Аҳоли томорқаларида экин экишни ташкил этишда ёрдамга мухтож хонадонларга алоҳида эътибор қаратилди. Ерларни экишга тайёрлаш ва экин экиш ишларида 75 та кам таъминланган оилаларга 75 та фермер хўжаликлари бириктирилиб, талаб этиладиган моддий техника ресурслари (уруғлик, кўчат, ёқилғи ва минерал ўғитлар) беғараз етказиб берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 181 та аҳоли хонадонларида имтиёзли кредитлар ҳисобига ихчам конструкцияли иссиқхоналар қурилди.

Қувонарлиси юқоридаги аҳоли ҳонадонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми икки баробарга кўпайди туманда аҳоли томорқаларида етиштирилган 7173 тонна мева-сабзавот махсулотлари четга экспорт қилинди.

Мухтарам Президентимизнинг иқтисодиётнинг барча тармоқларида ислохотларни жадаллаштириш бўйича олиб бораётган сиёсатлари  юқори самарадорликга эришиш омили ҳисобланмоқда.

Бу жараёнлар айниқса жорий, пандемия шароитида ўзини оқлаганинини ҳар томонлама ўз исботини топмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари” тўғридаги ПФ-5742 фармони асосида туманда фойдаланишга киритиладиган ерлар ўрганилганда, жами 249 гектарни ташкил этди.

2019 йилда  мазкур фойдаланишдан чиқиб кетган 249 гектар майдондан, 10,4 гектар қисми фойдаланишга киритилган бўлса, 2020 йил давомида 64 гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилган.

Бундан ташқари туманда Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемиси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4700-сонли қарорига асосан туманнинг Қўштепа массиви худудидаги мелиоратив холати ёмон, суғориш тармоғи оғир бўлган 67 гектар майдон учун Республика бюджети хисобидан 568 млн сўм маблағ ажратилиб, 2 та тик суғориш қудуқлари кавланиб, жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилади. Шундан бу тик суғориш қудуқларини 1 таси “Бувайда томорқа хизмати” МЧЖ га 37,0 гектар ва 1 таси “Шохжалил” кооперациясига 30 гектар экин ери учун бириктирилиши режалаштирилган.

Туманда 2021 йилда Қишлоқ хўжалиги сохасига жалб этиладиган инвестиция лойихаларини 2 баробарга ошириш бўйича тармоқлар кесимида лойихалар режалаштирилди. Лойихаларнинг умумий сони 16 та бўлиб, умумий қиймати 37 млрд 46 млн сўмни ташкил этади.

Лойихаларни сохалар бўйича кўрганимизда:

Замонавий иссиқхона ташкил этиш 2 дона лойиха бўлиб, умумий қиймати 17 млд 772 млн сўмни;

Чорвачиликни ривожлантириш бўйича 11 та лойиха бўлиб, умумий қиймати 15 млд 466 млн сўмни;

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича 1 та лойиха бўлиб, умумий қиймати 300 млн сўмни;

Паррандачилик йўналиши бўйича 2 та лойиха бўлиб, умумий қиймати 3 млд 508 млн сўмга тўғри келади.

  Сув ресурслардан оқилона фойдаланиш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш натижалари.

Охирги 30 йилликда глобал иқлим ўзгариши сув ресурсларини кескин камайишига сабаб бўлиб, мавжуд сувлардан самарали фойдаланиб, сув тежовчи технологияларни жорий қилишни талаб этмоқда.

Ушбу йўналишда Мухтарам Президентимиз томондан изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, Ҳукумат қарорлари ҳамда фармонлари қабул қилинди.

Хусусан, 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори билан сув тежовчи технологияларни жорий қилган ташаббускорларга қатор имтиёзлар берилиши белгиланган.

Жумладан,

-томчилатиб суғориш тизими учун -1 гектар майдонга 8 млн сўм;

-ёмғирлатиб суғориш тизимлари учун–1 гектар майдонга 4 млн сўм;

-дискретли суғориш учун - 1 гектар майдонга 1 млн сўм давлат томонидан субсидия ажратилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан фермер хўжаликлари ҳисобида бўлган насос агрегатлари, суғориш қудуқлари ёрдамида пахта ва бошоқли дон етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси харажатлари фақат сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши белгиланган.

Айниқса, жорий йил 10 июль куни 6024-сонли Фармон билан тасдиқланган 2020–2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепциясида

-каналларни бетонлаштириш орқали уларнинг фойдали иш коэффициентини 0,63 дан 0,73 гача етказиш;

-насос станцияларида энергия тежамкорлар қурилмаларни жорий этиш;

-барча сув хўжалиги объектларига «Ақлли сув» сув ўлчаш тизими жорий этиш ва сув ресурсларини ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар асосида бошқариш;

-соҳада рақамли технологияларни жорий этиш;

-фойдаланишдан чиққан ерларларни қишлоқ хўжалигига фойдаланишга киритиш;

-замонавий сув тежовчи технологиялар жорий этиладиган майдонлар улушини 50 фоиздан ошириш ва ҳар бир гектарига бериладиган сув ҳажмини 20 фоизга камайтириш каби муҳим тадбирлар белгилаб берилган.

Туманда қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган сув ресурсларимиз фақат Катта Фарғона ва Андижон каналларидан хамда Шимолий Боғдод коллекторидан олинади.

Шунинг учун биз бошқа туманларга нисбатан ҳам кўпроқ майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этишимиз шарт бўлади.

Жорий йилдаги айниқса, ёз ойларидаги сув тақчиллиги барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни сув ресурсларига бўлган муносабатини ўзгартириш кераклигини яна бир бор кўрсатиб ўтди.

Шундан келиб чиқиб, келгуси йилда 2 минг 500 гектардан ортиқ  майдонларда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилиниши режалаштирилди.

Бунинг натижасида пахта майдонларига сарфланган сув ва бошқа ресурслар миқдори 30-40 фоиз тежалиб, ҳосилдорлик гектарига пахтадан 10-15 центнергача ошишига эришилади.

Ҳозирда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича номма-ном талабгорлар рўйхати шакллантирилиб, “Омад агро Фарғона” МЧЖ билан шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Бачқир техника ММТПдаги “Сохибкор Заминбек” пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги 1,2 км
узунликда диаметри 200 мм бўлган, Довудпир техника ММТП худудидаги “Алқор Агротехника” фермер хўжалиги 2,2 км узунликда диаметри 220-300 мм бўлган арзон хомашёдан тайёрланган пластмасса қувурларини  ётқиздилар. Бу ишларни бажариш учун фермер хўжаликлари хисобидан жами 800 млн сўм пул маблағлари сарфланди.

 Бундай қувурлар орқали далага сув етказилиши натижасида 10-15 фоиз миқдорида электр энергия тежалиши билан бирга, 30 фоиз сув ресурсларини йўқолиши олди олинишига эришилди.

Кўштепа массивида ерга ер қўшиш дастури асосида СИУ балансидаги 4,5 км 0,5 м3 хажмдаги бетон канал ва 1 дона 0,5 м3/с насос агрегати қуриб битказилиб 1 млрд 700 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Ерларни мелиоратив холатини яхшилаш мақсадида 2020 йилда 2 та лойиха «Оққўрғон-Картан» ва «Аччиқкўл» лойиха системасида 124,8 км таъмирлаш-тиклаш ишлари  бажарилди.

  Аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш, сув йўқотишлар даражасини қисқартириш, аҳоли пунктларида ичимлик сув ва оқава сув таъминотини яхшилаш, жумладан худудлардан сув чиқариш йўли билан таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлиги бўйича:

Бувайда туманида жами 229,9 минг аҳоли  бўлиб, шундан аҳолининг 86,7%   қисми яъни 199,3 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Бу кўрсаткич 2018 йилда 75,6 %ни, 2019 йилда эса 80 %ни ташкил этган. Туманда 35 % аҳоли  ҳонадонларига ичимлик суви тармоғи тортилган бўлса, 51 % аҳоли кўча калонкалари орқали  ичимлик сувини истемол  қилишади, қолган 13,3 % қисми  алтернатив ичимлик сув манбаалари орқали ичимлик сув билан таъминланади.

Туманда жами 231 дона ичимлик сув қудуқлари мавжуд. Ушбу иншоотларнинг лойиҳавий қуввати суткасига 20,3 минг куб.метр бўлиб, амалда 16,5 минг куб.метр (81,2 %) қувват билан ишламоқда. Шундан суткасига 13,2 минг куб.метр (80%) ичимлик суви аҳоли ҳамда улгуржи истемолчилар учун сотилмоқда. Киши бошига кунлик истеъмол 52,5 литрни ташкил этади.

Бугунги кунда тумандаги сув тармоқларининг узунлиги 468,3 кмни ташкил этади, шундан 78,1 км (16,6 %) сув тармоқлари таъмирга муҳтож ҳолатда.

2020 йил давомида ҳудудларда жами 24,6 км узунликда ичимлик суви тармоқлари тортилди, 13,1 км ичимлик суви тармоқлари таъмирланди.

Қиловтепа МФЙ, Ҳакимтўра МФЙ, Понсод МФЙ, Юқори Манғит МФЙ ҳамда Ойимқишлоқ МФЙлари ҳудудларида тик артизан қудуқлари қазиш ишлари олиб борилди.

Янгихаёт МФЙ, Қорақум МФЙ, Понсод МФЙ, Ҳакимтўра МФЙ, Жилва МФЙ, Узумзор МФЙ, Бувайда МФЙ, Қиловтепа МФЙ ҳудудларида аҳолига мунтазам ичимлик суви етказиб бериш мақсадида янги сув миноралари ўрнатилди.

Юқоридаги ҳудудларда амалга оширилган ишлар натижасида жами
4,5 минг нафарга яқин аҳолини  ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда
7,2 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

Ичимлик суви тармоқларини тортиш, сув қудулари қазиш ҳамда сув минораларини ўрнатиш ишларига жами 1,8 млрд сўмга яқин маблағлар сарфланди.

Оқава сув таъминоти бўйича:

Бувайда туман худудидаги 229,9 минг аҳолидан Яшнаробод МФЙ худудидаги кўп қаватли уйлар ва марказий шифохона 1982 йилда қурилган  марказлаштирилган оқава сув (канализация) тизими билан таъминланган (0,4 %).

Туман худудида жами 3,2 км оқава сув тармоғи мавжуд. Шундан  2 км  (62,5 %) оқава сув тармоғи таъмир талаб холатда. Мавжуд оқава сув иншоотининг умумий қуввати 2,7 минг куб метр/суткани ташкил этади, амалда 0,3 минг куб метр  қувват билан ишлаб келмоқда.  2 дона оқава сув насос станциялари мавжуд бўлиб 1 таси таъмирталаб ҳолатда.

Қоратепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Оқава сувларини тозалаш иншооти”да мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 Хурматли сессия иштирокчилари!!!

  Мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилган ижобий натижалар, жумладан барпо этилган оилавий, хусусий ва давлат-хусусий шериклик асосидаги муассасалар, 6 ёшгача бўлган болаларнинг қамраб олишдаги ижобий ўзгаришлар, қишлоқ жойларида яратилган шароитлари бўйича.

Туманда Мактабгача таълим бўлими тасарруфида ҳозирги кунда жами 118 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан  38 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та хусусий мактабгача таълим ташкилоти, 2 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 75 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу Мактабгача таълим ташкилотларида 2019 йил якуни бўйича 3-7 ёшли болаларни қамров кўрсатгичи 40,6 % ни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 30 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, қўшимча  1732 нафар 3-7 ёшгача бўлган болаларимизни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиниб, қамров кўрсатгичи 53,8 % га етказилди.

Туманда ҳозирги кунда 56 та таълим муассасаси бўлиб, шундан 1 та Баркамол авлод мактаби, 3 та ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби, 52 та мактаблар мавжуд бўлиб, улардан 15 та (26.8 фоиз) мактаблар бир сменада, 41 та (73.2 фоиз) мактаблар икки сменада ўқув машғулотлари олиб борилади. 2 баробардан (коэффициентдан) ортиқ қувватда фаолият кўрсатаётган мактаблар сони - 6 та           (10.8 фоиз) (4,5,6,9,26,31-сонли мактаблар) ни ташкил этади.                        

 

2020-2021 ўқув йилида тумандаги таълим муассасаларига           1-синфга жами 4349 нафар ўқувчилар қабул қилинди. Шундан                  231 нафари олти ярим ёшли ўқувчиларни ташкил этади. Ушбу ўқув йилида умумтаълим мактабларимизда жами 43573 нафар ўқувчиларга тахсил олаётган бўлиб, ушбу ўқувчиларга 3732 нафар педогог ходимлар таълим тарбия бериб келишмоқда. Шуларнинг            179 нафар ўрта махсус, 75 нафари тугалланмаган олий, 91 нафари олий тоифали, 405 нафари 1 тоифали, 1667 нафари 2 тоифали педагог ходимларни ташкил этади.

Туманда 2019-2020 йил ўқув йилида жами 3246 нафар  ўқувчилар 11-синфни тамомлаб, шундан, 1 нафари олтин медал билан тамомлаган.Битирувчиларни 571 нафари(Ўзбекистон Республикаси худудидаги Маҳаллий олий таълим муассасаларига 515 нафар, ЧЕТ ЭЛдаги олий таълим муассасаларига 56 нафар) олий таълим муассасаларига, 8 нафар битирувчиларни касб-ҳунар коллежлари ҳамда техникумларга, 4 нафар битирувчиларни корхона ишлаб чиқариш соҳаларига ишга жойлаштириш орқали, 2420 нафар битирувчиларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Мухтарам Президентимизнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган 42-сонли йиғилиш баёнининг 114-бандида ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 июлдаги “Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш тўғрисида”ги 197-сонли қарорига асосан тумандаги 2-сонли умумтаълим мактаби “Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб” ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 29 июлдаги “Математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги 198-сонли қарорларига асосан тумандаги
2-ИДУМ “Математика фанига ихтисослаштирилган давлат умум таълим муассасаси” этиб ташкил этилди.

Бундан ташқари тумандаги 17, 21, 28, 29, 39-умумий ўрта таълим мактаблари математика, 3, 10, 27-умумий ўрта таълим мактабларини кимё ва биология фанига чуқур ўқитишга ихтисослашган синфлар ташкил этиш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ўқитувчи мавқеи ва нуфузини оширишга қаратилган бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, ушбу қарор ва фармонларга асосан ўқитувчиларни халқ орасидаги ҳурмати ва обрўсига эҳтиром билан муносабатда бўлишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Жумладан, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари 2 босқичда оширилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Туманимизда хам ўтган ўқув йилига нисбатан таълим муассасаларида олий маълумотли ўқитувчилар сони 10,2 % га оширилди, жами 503 нафар педагог ходимлар Фарғона вилояти Педагог кадрларни малакасини ошириш институтида малакаларини ошириб келди.

2018-2019 ўқув йилида 13 нафар педагог ходимлар Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

Барчамизга маълумки, сўнги йилларда мамалакатимизда барча жабҳаларда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда, хусусан тиббиёт соҳасида ҳам улкан ишлар амалга оширилди.

Туманининг қарийб 229,9 минг нафар аҳолига жами 15 та тиббиёт муассасалар (14 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари) фаолият кўрсатади. Шундан, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника, 8 та қишлоқ оилавий поликлиника, 5 та қишлоқ врачлик пунктлари, 1 та шифохона аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Тиббиёт муассасаларида 409 та ўрин-жой мавжуд бўлиб, Амбулатор поликлиника муассасаларининг бир кунлик умумий қуввати 2125 та қатновга тенг.

Ҳозирги кунда тиббиёт муассасаларида жами 2390 нафар ходимлар фаолият олиб боради. Шундан, 270 нафари шифокорлар, 1536 нафари ўрта тиббиёт ходимлари, 458 нафари кичик тиббий ходимлар, 131 нафари бошка ходимларни ташкил этади.

2020 йилда тумандаги тиббиёт муассасаларига 1млярд. 696 млн. 346 минг сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий аппарат ва жиҳозлар билан таъминланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси моддий техника базасини яхшилаш учун 2019 йилда саломатлик-3 лойихаси доирасида ва марказлашган маблағлар хисобидан 233,3 млн сўмлик, 2020 йилда эса 38 млн. 530 минг сўмлик тиббий жиҳозлар олинган. Бувайда тумани Тиббиёт бирлашмасига 2020 йил давлат бюджети маблаглари хисобидан  жорий таъмирлаш учун жами 149 млн. сўм ажратилган булиб, 24-сонли ҚОП биноси учун 101 млн сум сарифланди. Бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан 18-сонли Ингирчок ҚОП даги 14-сонли тез тиббий ёрдам бригада биноси жами 83 млн сумга янгитдан куриб битказилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек тугурукхона булими ёнига кутувчиларга кулайлик яратиш, ёзда салкин, кишда иссиклигини таъминлаш максадида замонавий АКФА эшик-ромли айвонча 63 млн сумга куриб битказиш режалаштирилган булиб, хозирда 70% иш-хизматлар бажарилган.

 Юқумли касалликлар бўлими биносини таъмирлаш ҳамда Терапия бўлими биносига кислород нуқталарини янгидан қурилган марказлашган кислород станциясига улаш учун Бувайда тумани ҳокимини фармойишига асосан 200 млн. сўм маблағ сарфланди. Терапия бўлимида даволанадиган беморларга ва тиббиёт ходимларига қулайлик яратиш учун жорий таъмирлаш ҳамда тиббиёт асбоб ускуналари билан таъминлаш учун бюджетдан 148 млн сўм маблағ сарфланди.

2020 йилда туманда ташкил қилинган  “СOVID-19” бригадаси, тез ёрдам бўлимининг марказий 1-сонли шаҳобчаси ва Узумзор ҚВП қошидаги тез ёрдам бўлими янги “ДАМАС” русумли тез ёрдам автомашиналари билан таъминланди.

Даволанаётган беморларни  текширувдан тўғри тасхислаш ва самарали даволаш мақсадида  500 млн. сўмлик “PEX 525 RU” русумли 1 дона Рақамли рентген аппарати келтирилиб, стандартга мос келадиган хона ва керакли электр жиҳозлари билан таъминланиб ишга туширилди.

Ҳозирги кунда туманда хусусий сектор ва Давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича туманимизда 23 та хусусий тиббий муассасалар мавжуд бўлиб, шундан амбулатор муассасалар 11 та, стационар муассасалар 12 тани ташкил қилади.

 

Аҳолини, айниқса ёшларни спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги спорт мажмуалари ва майдончаларини барпо этиш, спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, жахон ареналарида эришилган натижалар.

Туманда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида аҳоли, айниқса ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган.

Жумладан, туманда ҳозирги кунда 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 24 та сунъий қопламали мини футбол майдонлари, 1 та Фитнес заллари хамда умумтаълим мактабларида жойлашган спорт заллари ва спорт майдонлари ёшларимизни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун хизмат қилиб келмоқда. Ушбу спорт муассасаларида жами 70 дан ортиқ мурабийлар спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, бокс, бадминтон, шахмат, бадиий гимнастика, стол теннис, каратэ ВКФ, Дзюдо, Таэквандо ВТФ, Эркин кураш, Юнон-Рум кураши, Белбоғли кураш, Бел-олиш кураш, Ўзбек жанг санъати, Турон кураши, мини-футбол, енгил атлетика спорт турлари бўйича ёшларга спортни сир асрорларини ўргатиб келишмоқда.

Тумандаги аҳоли, айниқса ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун 2020 йилни ўтган даври мобайнида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида “Ёшлар ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” ва “Таълим муассасалари ҳафталиги” доирасида туман бўйича 180 дан ортиқ спорт мусобақалари ташкил этилди ва юқори савияда ўтказилди. Мазкур мусобақаларда жами 25 234 нафар аҳолининг (аёл ва қизлар 12391нафар) барча қатлами вакилларини жалб этишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сонли “Ахоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда хар бир махалла, таълим муассасалари, мехнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш” қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ахолисини саломатлигини янада мустаҳкамлаш соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида “Юриш марофони” ва эрталабки бадантарбия машғулотлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббуснининг 2-ташаббуси ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишига шароит яратиб бериш бўйича тумандаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 18 628 нафар(42%) ёшларни оммавий спорт мусобақаларига жалб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб 55 маҳалла фуқаролар йиғинларига спорт мураббийларини бириктирилди.

Тумандаги махала фуқоро йиғинларига бириктирилган мураббийлар иштирокида хафтанинг хар душанба, чоршанба ва жума кунлари спорт куни деб элон қилинди. Натижада барча махалаларда ахоли ўртасида эрталабки бадантарбия машғулотлдари ва мусобақаларни ўтказиш йўлга қўйилди.   Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан биргаликда спорт турлари бўйича туманда истеъдодли ва истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, турли мусобақалар ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида, туманда 634 нафар спортчилар ўз спорт турлари бўйича вилоят, республикада муносиб иштирок этиб келаётган спортчиларимиз спорт захираси яъни туман терма жамоалар таркибини шакллантирилди.

Ўбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24-январдаги Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5924-сон фармони билан туманимиз спортнинг Юнон-Рум, Белбоғли хамда Эркин курашларига иқтисослашганлиган. Ушбу спорт турлари бўйича туманда хозирда 25 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда. Туманимизда спортнинг белбоғли кураш бўйича икки карра Жахон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби О.Мавлонов, Юнон-Рум кураши бўйича Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари совриндори, Осиё чемпиони Д.Турдиев ва бошқа кўплаб Осиё чемпиони, Республика чемпионлари етишиб чиқмоқда. Хозирда ушбу спорт турларига барча шароитларга эга 9 та спорт иншоотларида 700 нафардан ортиқ ёшлар мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

Мухтарам Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарорлари ижросини таъминлаш бўйича туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича “5 та муҳим ташаббус” доирасида маданият, санъат, спорт, компютер технологиялари ва китобхонликни ривожлантириш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ўтган давр мобайнида жами 280 маротаба турли лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилиб, 45 400 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Пандемия вақтида ижтимоий тармоқлар орқали турли мавзуларда челенжлар ўтказилиб, ўқувчиларни уйда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида шеърият, рассомчилик, спорт, китобхонлик, компъютер саводхонлиги йўналишлари бўйича турли беллашувлар ташкил этилиб, 30 минга яқин ёшларни шу танловларда фаол бўлишлари таъминланди.

Бувайда туманида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан илоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларнинг натижадорлиги, Турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофотига номзодлар туман комиссиясида кўриб чиқилиб, 10 нафар муносиб деб топилган номзодлар кўриб чиқиш учун вилоят комиссиясига юборилди.

Жумладан, тумандаги Оққўрғон МФЙ Оққўрғон қишлоғида яшовчи ёш истеъдод эгаси “Март ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Имомов Жасурбек Аҳроржон ўғли бундай ютуқларга эришганлиги келгуси ёш авлоднинг Ватанга садоқатини янада оширишга туртки бўлди.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлгани, 2020 йил 30 июн куни ПФ-6017-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4867-сонли қарорини ташкил этилганлиги буни яққол мисолидир.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини учун номзодлар туман комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, 25 нафар муносиб деб топилган номзодлар кўриб чиқиш учун вилоят комиссиясига юборилди.

Ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёшларга оид қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмалари асосида ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, ёшлар дуч келаётган долзарб муаммолар, уларнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлаётган таҳдидларни аниқлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказиш, ёшлар соҳасидаги ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, анжуманлар, “давра суҳбатлари” ва илмий-амалий семинарлар ташкил этиш ҳамда ёшлар масалаларида Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари борасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш Ёшлар ишлари агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Туманда ёшларни ахборот техналогиялари бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида “Ёшлар маркази” га Республика ахборот телекамуникация вазирлиги томонидан 20 дона компьютер жамланмаси берилганлигини мисол қилишимиз мумкин.

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 Жиноятчилик бўйича;

 Жиноятчини камайтириш борасидаги ишлар самарадорлиги, жумладан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасида тезкорликни, жиноятлар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш, тизимда ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши, қўйилган вазифаларни виждонан ва ташаббускорлик билан бажарувчи ходимларни рағбатлантириш юзасидан.

Президентимизнинг 2020-йил 18-мартдаги 20-сонли баёни 23-бандида белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси  ва Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 21.04.2020 йилдаги 1-сонли “ Қўшма қарори “га асосан Фарғона тумани ИИБ, Фарғона туман қўриқлаш бошқармаси ва Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлимининг 22.04.2020 йилдаги 1-сонли “ Қўшма қарори “ га асосан туманимизда   4 та жинояти ошган маҳаллалар крименоген вазиятни барқарорлаштириш борасида Маҳалла фуқаролар йиғини  ва Ички ишлар органлари томонидан 5122 та хонадонлар кириб ўрганилди. 2300 та хонадонларга моддий ёрдамлар ва озиқ овқатлар тарқатилди. 680 та хонадонларда муаммолар аниқланиб, 646 та хонадон муаммолари бартараф этилди. Шу кунга қадар криминоген вазият оғир деб топилган Янгиқўрғон, Жалоер, Қўрғонча ва Бувайда махалла фуқаролар йиғинларидаги жиноятчиликка мойил фуқаролар ва ўрганилган хонадонлардаги ишсиз фуқароларнинг 537 нафари иш билан таъминланиб тадбиркорликка жалб этилди. Хар бир махалла фуқаролар йиғинлари раислари ва хуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан дастурлар ишлаб чиқилиб,“ Йўл харита ” асосида иш олиб борилмоқда. Туман махаллаларида  “ Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни “ тадбирлар доирасида Ахолининг хуқуқий онгини ошириш мақсадида “ Очиқ эшиклар куни “ шиори остида хар бир махаллада 30-40 та хонадонлар ўрганилиб келинмоқда. Ички ишлар органлари профилактик хисобда турган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик сухбатлар ўтказилиб келинмоқда.

2020 йил 11 ойи давомида махалла фуқаролар йиғини кесимида жами 304 та жиноят содир этилишига йўл қўйилган. Шундан, аниқланган жиноятлар 84 тани, содир этиладиган жиноятлар эса 163 тани ташкил этади. 55 м.ф.й.лардан 44 та м.ф.й да жиноят содир этилишига йўл қўйилган. 39 тасида ошган, 4 тасида камайган, 12 тасида барқарорлиги таминланди.

Шундан, вояга етмаганлар жинояти 7 тани, аёллар жинояти 18 тани, ёшлар жинояти 34 тани, муқаддам судланганлар жинояти эса 24 тани ташкил этади.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида туманда аёллар томонидан 18 та жиноятларни 12 нафар аёллар шахслар томонидан этилишига йўл қўйилди.

Аёллар томонидан жиноят содир этган шахсларнинг ёшлари бўйича

Жами жиноят содир этган шахслар  25нафар,

шундан

0 ёшдан 18 ёшгача шахслар томонидан   0 нафар

18 ёшдан 30 ёшгача шахслар томонидан  2 нафар

30 ёшдан ортган шахслар томонидан       10 нафар

Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этган шахсларнинг ёшлари бўйича

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Бувайда тумани ҳудудида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 5 тадан 7 тага ортиб кетишига йўл қўйилган. Содир этилган жиноятларнинг 6 таси ўғрилик, 1 та енгил тан жарохати жиноятини ташкил этган.

Ушбу жиноятларни содир этишда 7 нафар вояга етмаганлар иштирок этган бўлиб, уларнинг 3 нафари умумтаълим мактаб ўқувчиларини ташкил этган.

5.  Аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш натижадорлиги бўйича;

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш мақсадида 2020 йил бошида МФЙ лар кесимида мониторинг олиб борилди ва туманда жами 47 та лидер аёллар фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.        Жамиятда аёллар кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш натижадорлиги юзасидан туманда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Туманимизда Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёлларни 3 кун ВилоятХотин-қизлар Тадбиркор аёллар марказини келиб ўқитиб,68 нафар аёлимизга Сертификат топширилди.Яна 100 нафари ўқитилиш режалаштирилмоқда.

Жумладан,Бувайда  туманда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича 18  маротаба маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди, хусусан,  олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларнинг битирувчилари ўртасида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Ушбу тадбирлар ижтимоий тармоқлар ва “Бувайда кўзгуси” газетаси мақола тарзида  ёритиб борилди.Ҳар бир соҳада фидойилиги ва садоқати билан меҳнат қилиб юксак марраларга эришиб келайтган хотин-қизларимизнинг ўрни салмоқли, шунингдек,
73 нафар ўз соҳасида ижобий натижалар кўрсатиб фаолият олиб бориётган раҳбар аёллар, 28 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аёллар иштирок этиб ўзларининг ҳаётий ва касбий бой тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда бугунги долзарб ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг фаоллиги алоҳида ўрин тутаётганлиги, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги тўғрисида ёшларга – ижтимоий ҳаётга қадам қўяётган хотин-қизларга муҳим тушунчалар бериб келмоқда.

187 нафар ишсиз аёллар 4 йўналиш бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда касбга ўқитилди

Тадбиркорлар уюшмаси томонидан 40 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёллар ўқитилиб сертификатлар берилди.Яна 100 нафар аёлни щыитиш режалаштирилмоыда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарорига асосан 80 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсияномалар берилди.

Туманда хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий мақомини ошириш ва жинслар тенглиги масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда. Жумладан, туманнинг 6 та ҳудудида вилоят оналик ва болаликни ҳимоя қилиш “Меҳржон” нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон Респуликасининг  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларини мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ижтимоий ҳимояга мухтож кам таъминланган оилалардаги аёлларнинг 10 нафарига  тикув машиналари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли қарорига асосан, ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган ва ижтимоий маънавий ёрдамга мухтож аёлларнинг 10 нафарига намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлардан бошланғич тўловисиз имтиёзли кредитлар ажратилиб берилиши таъминланди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли қарорига асосан 161 нафар аёллар йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилишларига эришилди, шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги 4742-сонли қарори бўйича 690 нафар аёллар йўналишлар  бўйича ўзини ўзи банд қилишларига эришилди.

Туманда 9 нафар аёлларга субсидиялар ажратиш ҳисобига замонавий иссиқхоналар қуриб берилди.

 

Туризм соҳасида  амалга оширилган ишлар, реконструкция килинган зиёратгохлар ва маданий мерос объектлари, хорижий туристлар оқимининг кўпайиши, уларга яратилган қулай шарт-шароитлар, жумладан барпо этилган замонавий меҳмонхоналар ва логистика хизматлари бўйича.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 7-февралда қабул қилган «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3514-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Бувайда туманида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Туманимиз аҳолисини кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун улар ўртасида юртимизнинг тарихий обидаларига, хушманзара дам олиш масканларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Туманимиз сайёҳлари Олтин Водийимиз шаҳарлари Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарлари, хушманзара масканларига боришиб кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари таъминланди. Бундан ташқари довруғи етти иқлимга кетган Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳамда Тошкент шаҳрига, Қашқадарё вилоятининг сўлим дам олиш масканларига турли саёҳатлар ташкилланиб, аҳолини дам олиб келишлари таъминланди. Туманимизда жойлашган Бостонбува, Бувимозор, Пошшопирим, Сўфи Азизлар, Бандиқушод зиёратгоҳлари ҳам туманимиз аҳолиси ва жонажон юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган меҳмонларга  намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари аҳолига хизмат кўрсатадиган «Бостонбува» сиҳатгоҳи дам олувчиларга йил давомида хизмат кўрсатиб келмоқда. Чет эллик туристларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида туманнинг диққатга сазовор жойларига инглиз, рус ва ўзбек тилларида йўл белгилари ўрнатилди.

 

Мехнат мухожирларни қайтариш борасидаги ишлар, уларни иш билан таъминлаш ва ўз салохиятларини руёбга чиқаришга қулай шароит яратиш борасидаги ишлар натижалари.

Меҳнат мухожирларни қайтариш борасида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида туман миқёсида ташкил этилган “Тарғибот гуруҳи” ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда. Бу тадбирларда ҳозирги кундаги ислоҳотлар натижаси ўлароқ, мамлакатимизда қулай меҳнат шароитлари яратилаётганлиги, хусусан, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар орқали қулай меҳнат шарт-шароитлари яратилаётганлиги, ватанга қайтиб хорижда орттирган иш тажрибаси орқали жамият учун фойда келтириши, бундан ташқари, оиласи учун эса яхши даромад манбаи бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунчаларни уларнинг оила аъзолари ва яқинларига етказишмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали  ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Туманда жорий йил 1 декабр холатига 992  нафар фуқаролар чет давлатлардан меҳнат фаолиятини ўтаб қайтиб келганлар бўлиб, шундан 309 нафар эркакларни, 147 нафар аёлларни ва 97 нафар ёшларни ташкил этади. Шунингдек ушбу фуқаролардан 95 нафари расмий, қолган 394 нафари эса норасмий келганлар ҳисобига тўғри келади.

178 нафар  чет давлатлардан меҳнат фаолиятини ўтаб қайтиб келган фуқароларни бандлиги таъминланди. Жумладан 94 нафари курилиш сохасига, 20 нафари кишлок хужалик сохасига, 2 нафари хизмат курсатиш сохасига, 6 нафари дехкон ва фермер хужаликлари сохасига, 2 нафари уй мехнати  барча шаклларини ривожлантириш хисобига, 22  нафари кооператив асосида ер ажратиш хисобига, 7 нафари енгил конструкциали иссикхона урнатиш хисобига, 25 нафари узини узи банд килиш хисобига. Бундан ташкари 2 нафар мехнат мигрантига Уй жой олиш субсидия ажратилган.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари,

 

Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.

Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади.

Бугун биз ҳам танти, сабр-қаноатли ва меҳнаткаш халқимиз билан бирга улуғ мақсадларни белгилаб, маррани баланд олмоқдамиз.

Олдинда бизни улкан вазифалар, катта имкониятлар кутмоқда.

Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга имконитимиз мавжуд.

Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт ва саодат тилайман.

Доимо соғ-омон бўлинг!

 Катта раҳмат сизларга!