Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ПАНДЕМИЯ ДХМ ФАОЛИЯТИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИ

 2020-12-11 14:57:50    80

PDF yuklash
Chop etish


ПАНДЕМИЯ САБАБ  БУТУН ДУНЁ БЎЙЛАБ БОШЛАНГАН КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ КЎРИНИШДАГИ ТАШКИЛОТ ВА КОРХОНАЛАРНИ, ХАЛҚАРО КОРПОРАЦИЯЛАР, ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ АЁВСИЗ СИНОВДАН ЎТКАЗДИ. ЯНГИЧА ФИКРЛАШ ВА ЯНГИЧА ИШЛАШГА МАЖБУР ҚИЛДИ. ХУСУСАН, МАМЛАКАТИМИЗДА ҲАМ БАРЧА СОҲАЛАР ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИГА МАЖБУРИЙ-ИХТИЁРИЙ РАВИШДА МОСЛАШДИ.

Пандемия дунё аҳолисини синовдан ўтказиб турган бир пайтда Давлат хизматлари марказларида тезкор, қулай ва шаффоф тизимни яратишга қаратилган барча шароит вақтни тежаш, турли оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш имконини берди. Яратилган қулайликлар туфайли фуқаролар кўплаб давлат хизматларидан фойдаланиш учун масофадан туриб мурожаат қилишга одатландилар.Марказимиз томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларга 31 минг 450 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 200 дан ортиғи чекка ва олис ҳудудларга борган ҳолда, имконияти чекланган, ёлғиз ва кекса фуқароларга мобил тартибда ташкил этилди. Шунингдек, пандемия шароитида марказимиз томонидан аҳоли ўртасида давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу эса карантин шароитида айни муддао бўлмоқда. Мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга марказга бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти, яъни имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилганлиги, бундай қулайликлардан самарали фойдаланганда фуқароларимизнинг вақти ҳам, маблағи ҳам тежалиши тушунтирилмоқда. Бу эса аҳоли учун хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширади. Бундан ташқари, бугунги кунда мурожаат қилувчиларнинг ишларини осон, тез ва қулай ҳал этишда инсон омилини имкон қадар камайтириш тақозо этилмоқда. Бунинг учун идоралараро электрон тизим билан ишловчи ташкилотлардаги айрим муаммо ва камчиликларни ҳал этиш лозим. Нуриддин МАНАЗАРОВ,тумани Давлат хизматлари маркази директори.