Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ТАШРИФИ

×

 2020-11-26 09:39:36    103

PDF yuklash
Chop etish


ВИЛОЯТДАГИ ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРНИ ТУРЛИ ОАВЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ОЛИБ ЧИҚАЁТГАН ИЖОДКОРЛАР ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ.

Дастлаб меҳмонлар тумандаги 30-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, таъмирдан сўнг чирой очган масканда болажонларга яратилган шароитлар билан танишдилар.  Туманда боғча ёшидаги болалар 18600 нафарни ташкил этади, - дейди туман МТБ мудираси Дилноза Олимова, - уларнинг 9600 нафари мактабгача таълимга қамралган. Йил охиригача болажонларни 65 фоизини боғчаларга қамраб олишни режалаштирганмиз. Бунинг учун 22 та оилавий, 4 та нодавлат, 2 та давлат боғчаси очилади. 30-ДМТТни таъмирлаш учун давлат томонидан бир миллиард олти юз миллион сўм сарфланди. Бу ишда ҳомийлар ҳам кўмакдош бўлди. Туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган бу масканда шундай кўркам ва барча қулайликлар мужассам бўлган таълим муассасасининг борлиги, қишлоқ болаларининг эртанги куни порлоқ бўлишидан далолат. Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари туманда янги иш бошлаган “Мегафарм” дорихонасида бўлиб, у ердаги жараёнларни кузатишди. Дорихона иш бошқарувчиси Зилола Мирзажонова аптекада дориларнинг арзонлиги, дори олишга маблағи йўқ харидорларга кредит асосида хизмат кўрсатилиши, шунингдек бу ерда тиббиёт асбоб-анжомлари ҳам арзон нархда сотилаётганлигини гапириб берди. Журналист ва блогерлар дорихона фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тушдан сўнг туман ҳокими Б.Ибрагимов билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Б.Ибрагимов туманда олиб борилаётган ишлар, таълим масканларининг куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилганлиги, туман фермерларининг бу йилги ютуқлари ҳақида гапирди. Йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди. 
Шарифа МАДРАҲИМОВА, “Бувайда кўзгуси” мухбири.