Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАНИМИЗДА МОНО-МАРКАЗ ИШ БОШЛАДИ

×

 2020-11-20 11:33:39    264

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизларни касбга қайта тайёрлашга зарур шароитлар яратилмоқда.

Бугун Бувайда педагогика коллежи бўш турган биносининг бир қисмида  моно-марказ, яъни ҳудуддаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш маскани очилди. Унда эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, дурадгорлик пазандачилик, тикувчилик сингари бешта касбга ўргатиш йўлга қўйилган. Бунинг учун етарли асбоб-анжомлар келтирилиб, ўрнатилган.

Марказ йилида мингдан ортиқ кишини ўқитиш имкониятига эга.

Мазкур марказнинг очилиш маросимида вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Восилжон Назаров, Бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов ва туман ҳокими ўринбосари Ҳамидулло Исақулов, туман прокурори Шерзод Миржавҳаров, туман ИИБ бошлиғи Рустам Хайитовлар қатнашдилар. Улар марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, уста ва касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашдилар.

Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.