Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
8 НОЯБРЬ -ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ
2020-11-06 15:26:48 434
Туман тиббиёт бирлашмасининг чақалоқлар касалликлари бўлимида Дилфуза Тожибоева, Нодира Қодирова, Инобат Қосимова, Жамила Исмоилова каби бир-биридан ширинсўз, хушмуомала ва билимли, болаларни жон дилидан севувчи шифокорлар меҳнат қиладилар.
Бўлимга ёш ва иқтидорли врач- неонотолог Элмурод Мусаев бошчилик қилади.
-Бўлимимизда олтмиш кунликкача бўлган чақалоқлар даволанади. Ҳозирда бизга асосан мустақил озиқланолмайдиган, муддатидан олдин дунёга келган, истималаган чақалоқларнинг ота-оналари мурожаат қилмоқдалар.
Бўлимимизда чақалоқларни даволаш учун барча шароитлар етарли. Замонавий тиббий аппаратлар билан таъминланган- дейди Э.Мусаев.
Суратда: Врач-неанотолог Э.Мусаев ва тажрибали ҳамшира Дилфуза Тожибоева чақалоқни тиббий кўрикдан ўтказмоқда.