Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ОТАСИ АРМОНИН АРИТГАН ЎҒИЛ
2020-10-23 14:41:49 334
Араб қишлоғилик Нормиза ака ҳамда Фаридахон опа тўнғич ўғиллари Шуҳратжонни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги академияга ўқишга кирганида ўзларида йўқ хурсанд бўлишганди. Айниқса, ота ўғлини бағрига босар экан “Яша ота ўғил, мен орзу қилган, лекин эриша олмаган чўққини забт этдинг. Энди астойдил ўқи, излан. Ички ишлар ходими деган номни оқла”, деган эди. Ҳаш-паш дегунча Шуҳратжон академияни мувафаққиятли тамомлади. У ўз фаолиятини профилактика инспектори лавозимидан бошлади. Илк фаолият куниданоқ зиммасидаги масъулиятни юракдан ҳис этиб, ички ишлар ходими деган номни оқлашга бор кучи, салоҳиятини сарфлади.
Шуҳратжон Ортиқов Қувасой шаҳар ИИБнинг жиноят қидирув бўлимида тезкор вакил, туман ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи, туман 6-сонли ИИБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритганида ўз касбига садоқатли эканлигини намоён этди.
Қаҳрамонимиз айни кунларда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида сидқидилдан меҳнат қилмоқда. Ёш, изланувчан ички ишлар ходими зиммасидаги топшириқларни ҳар қандай шароитда ўз вақтида намунали адо этиб, ҳамкасблари ҳурматини қозониш билан бирга уларга ибрат бўлаётир.
11 йилдан буён ички ишлар соҳасида намунали хизмат қилаётган Шуҳратжон ва унинг сафдошларини касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этамиз. Уларнинг ҳам шарафли, ҳам масъулиятли ишларида омад ҳамиша ёр бўлсин.
М. ЭРГАШЕВА.