Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

РАҒБАТГА МУНОСИБ ХОДИМ

×

 2020-10-23 14:40:51    320

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқиш билан бирга, 5-синфданоқ спортнинг кикбоксинг тури билан шуғулланиб, жисмоний имкониятларини ҳам ошириб борган Сардор Оқилов мактабнинг 9-синфини тамомлаб, Қўқон автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежининг автомобилларни ташкил қилиш ва ҳаракатни бошқариш йўналишига ўқишга кирди.

Коллежни тамомлагач, туман ички ишлар бўлимининг жамоат тартибини сақлаш бўлинмасида иш бошлади.  Сардор Оқилов тез кунда ўз касбига бўлган садоқати ва масъулиятини намоён этди. Хизмат топшириқларини ўз вақтида бажариб, туман марказида жамоат тартибини сақлашга катта ҳисса қўша бошлади.

- Коллежни тамомлаганимдан сўнг Ички ишлар академияси қошидаги олти ойлик сержантлар тайёрлаш мактабида таҳсил олдим, - дейди қаҳрамонимиз. -Таълим давомида мен ички ишлар тизимидаги ҳуқуқий - норматив ҳужжатларни, турли даражадаги байрамларни ташкил қилишда жамоат хавфсизлигини сақлаш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш, шахсий таркиб билан ишлаш, фуқаролар билан иш олиб боришни ўргандим. Ўз ишининг устаси бўлган юқори лавозимли ички ишлар ходимлари томонидан ўтилган дарсларда меҳнат фаолиятимиз учун керакли бўлган барча билимларни олдим.

Бугунги кунда Сардор Оқилов шахсий таркиб билан ишлаш, оммавий тадбирларни ўтказиш бўйича турли даражадаги йўриқномаларни ишлаб чиқади. У туман марказидаги барча муассасалардаги тартиб ва хавфсизликка жавобгар.

Халқимизда “Юк кўтарган юзага чиқади” деган нақл бор. Хизмат фаолияти давомида 8 марта рағбатлантирилган Сардорнинг бу сафар ҳам хизматлари эътироф этилди. У пандемия даврида аҳоли хавфсизлигини ва осойишталигини сақлаш борасида олиб борган намунали ишлари учун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзининг бу даражага етишида албатта у туғилиб, камолга етган оила муҳити муҳим роль ўйнаган. Дадаси Мансуржон ака Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими шифокори, онаси Маҳфузахон акушер-гинеколог. Уч нафар фарзанднинг тўнғичи бўлган Сардор укаси ва синглисига ҳам ҳар томонлама ўрнак бўлмоқда.

Шарифа МАДРАҲИМОВА.