Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни

×

 2020-10-23 14:39:59    416

PDF yuklash
Chop etish


МЕҲР-САХОВАТГА МУНОСИБ ИНСПЕКТОР

Наримон Исроилов тумандаги “Қум” МФЙ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси таянч пункти инспектори лавозимида меҳнат қилмоқда.

Наримон Данғара туманида зиёли оилада таваллуд топган. Унинг отаси Баҳодир Исроилов муҳандис, онаси Тожигул Алматова боғча тарбиячиси бўлиб меҳнат қилади. Болалигиданоқ яхши тарбия олган, мактабни аъло баҳоларга тамомлаган Наримон Исроилов барча болалар қатори учувчи, космонавт бўлишни орзу қиларди.

Аммо йиллар ўта бошлагач, унинг орзулари ўзгарди. Мактабда ўз ишининг фидойиси бўлган ўқитувчилардан билим олган Наримон  ўқитувчилик касбига меҳр қўйди. Ана шу меҳр уни Қўқон педагогика институти томон етаклади.

Талабалик йилларида у йигит киши учун энг шарафли вазифа ватан тинчлиги ва аҳоли осойишталигини сақлаш эканлигини тушуниб етди ва ички ишлар органларида меҳнат қилиб, халқига, ватанига муносиб хизмат қилишни дилига тугди. Институтни тамомлагач, Қўқон шаҳар ИИБ га ишга кирди. Ана шу пайтдан бошлаб унинг ҳаловатсиз аммо элу юртга фойдали хизмат вазифаси бошланди.

Йиллар бир-бирини қувиб ўта бошлади. У ўзининг намунали ҳулқи, ишга масъулият билан ёндашиши сабабли жамоадошлари орасида ҳурмат-эътибор қозонди.

Бугунги кунда туман ИИБ тизимида “Қум” МФЙда профилактика инспектори бўлиб меҳнат қилаётган қаҳрамонимиз ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларида ибратли фаолият олиб бормоқда.

Бугунги пандемия шароитида МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Унинг меҳнатлари муносиб тақдирланди. У пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш борасида олиб борган хизматлари натижасида “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Наримон Исроилов нафақат ишда балки оилада ҳам намунали оила бошлиғи. У турмуш ўртоғи Саодат Муродова билан икки фарзандни тарбия қилмоқда.

Шарифа МАДРАҲИМОВА,

“Бувайда кўзгуси” мухбири.