Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
1 ОКТЯБРГАЧА ҲУЖЖАТ ТОПШИРИНГ!
2020-08-12 16:34:22 293
Ҳар бир инсоннинг уйи унинг ватани ҳисобланади. Кексалар ёшлар билан суҳбатлашганда “Ватан қилганмисан?” дея савол беришади. Икки ёки ундан кўп ўғли бор ота болаларига алоҳида уй-жой қилишни хоҳлайди. Кимларнидир бунга қурби етади, кимларнидир эса...
Энди мана шундай уй-жойга муҳтож фуқаролар давлат томонидан ёрдам олиб, ўз “ватани”га эга бўлиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрда эълон қилган Фармонида айрим шахсларга, шу жумладан даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланиши белгиланган эди. Шу фармонга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарори чиқарилди. Унда “Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ўқувчига тушунарли бўлиши учун субсидия нима эканлигини тушунтириб ўтсак. Субсидия- ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва (ёки) кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварақларга ўтказилган маблағ.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан фуқаролар шаҳар ҳамда қишлоқ жойлардан уй сотиб олиши мумкин.
Бунинг учун Давлат хизматлари марказига ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиши лозим. Ариза топшириш муддати шу йилнинг 1 октябригача.
Э.УЗОҚОВ,
ДХМ бўлим бошлиғи